Иброҳим Раисий туркиялик ҳамкасбинининг президентлик сайловда қайта ғалаба қозонгани муносабати билан табриклади
Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий туркиияик ҳамкасби Ражаб Тойиб Эрдуғанни бу мамлакта президентлик сайловларда қайта ғалаба қозонгани муносабатидаги табрик мактубида буни турк халқининг қимматли ишончининг давом этиши белгиси сифатида баҳолади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий Туркия президентлик сайловларида Ражаб Тойиб Эрдуғаннинг қайта ғалаба қозонгани билан табрик мактубида келгуси даврларда Эрон Ислом республикаси ва Туркия республикаси ўртасидаги мустаҳкам тарихий, маданий, диний, ришталар яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва икки халқнинг умумий манфаатларига асосланган дўстона муносабатларни янада риворжлантириши икки давлатнинг минтақа ва ислом оламидаги ўзгаришлар борасидаги яқин ҳамкорлиги минтақа тинчлиги ва барқаорлигини мустаҳкамлаш ва тараққиёт учун янада қулай шароит яратишига умид қилди.
Эслатиб ўтамиз кеча Туркия халқи ўтказилган президентлик сайловларнинг иккинчи босқичида қатнашдилар ва Ражаб Тойиб Эрдуған кўпчилик овозни қўлга киритиб бу сайловларда ғалаба қозонди.
Туркиядаги президент сайлов қуттиларининг 96 фоизи саналгани ортидан Эрдуған 26 миллион 345 минг 859 овозга тенг бўлган 52,28 фоиз овоз олишга муваффақ бўлди ва Камол Қиличдоруғлу эса 24 миллон 49 минг 965 овозга тенг 47,72 фоиз овоз олишга муваффақ бўлди. Ҳозиргача овозларни санаш жараёни давом этмоқда.
Туркия президентлик сайловларининг биринчи босқичи Эрдуғанга 49,51 фоиз ва Қилидоруғлуга 44,8 фоиз овоз билан якунланганди.