май 29, 2023 11:52 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Уммон султонини қабул қилдилар
    Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Уммон султонини қабул қилдилар

Бугун Уммон султони ва уни ҳамроҳлик қилаётган делегация Ислом Инқилоби олий раҳбари билан учрашди.

Эслатиб ўтамиз Уммон султони Ҳайсам бин ториқ Ол Саъид  якшанба куни Теҳронга келди ва Эрон президенти Иброҳим Раисий томонидан кутиб олинди.

Бу сафар амалдаги Уммон султонининг Эронга илк расмий сафаридир.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси девонининг ахборот сайтига кўра, Уммон сулони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саъид ва унинг делегацияси бугун Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий қабулида бўлдилар.

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари ва Уммон султони учрашуви ҳақидаги батафсил хабарлар кейинроқ нашр этилади.

Ёрлиқ