май 29, 2023 19:22 Asia/Tashkent
  • Эроннинг \
    Эроннинг \"БРИКС\" гуруҳига қўшилишга тайёр

Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги иқтисодий дипломатия бўйича ўринбосари таъкидлади:Эрон "БРИКС" гуруҳига қўшилишга тайёр.

"БРИКС" гуруҳи дунёнинг ривожланаётган иқтисодиётларидан бири сифатида танилган.

Россия, Хитой, Бразилия, Жанубий Африка ва Ҳиндистон БРИКС гуруҳининг асосий аьзолари ҳисобланади.

ИРНА хабарига кўра, Ташқи ишлар вазирлиги иқтисодий дипломатия бўйича ўринбосари Меҳдий Сафарий айтди:БРИКСга аъзо давлатлар ҳали янги аъзолар учун ўз мезонларини белгиламаган ва бу мезонларни ёзмоқда.

Ташқи ишлар вазирлиги иқтисодий дипломатия бўйича ўринбосари қўшимча қилди:Бизда мавжуд бўлган мезонлар ва қобилиятлар билан биз ўзимизни уларнинг мезонларига осонгина мослаштира оламиз.

Сафарий яна шундай деди:Ҳозиргача 19 давлат БРИКС гуруҳига аьзо бўлиш учун ариза топширган ва Эрон Ислом Республикаси бу гуруҳга аьзо бўлиш учун ариза берган биринчи давлатлардан бири ҳисобланади.

Ташқи ишлар вазирлиги иқтисодий дипломатия бўйича ўринбосари қўшимча қилди:Биз Россия, Хитой, Бразилия ва Жанубий Африка билан операцияларимизни долларсиз ва миллий валюталар билан амалга оширишимиз мумкин.

Сафарий таъкидлади:Жанубий Африка Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир абдуллоҳиённи БРИКС саммитида иштирок этишга таклиф қилди ва бу саммитда иштирок этиш жуда муҳим.

Ёрлиқ