июн 03, 2023 13:10 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: БРИКС ташкилотига аъзо бўлган давлатлар Эрон билан иқтисодий муносабатларини кенгайтиришга қизиқиш билдирмоқда
    Эрон ТИВ раҳбари: БРИКС ташкилотига аъзо бўлган давлатлар Эрон билан иқтисодий муносабатларини кенгайтиришга қизиқиш билдирмоқда

Эрон ТИВ раҳбари БРИКСнинг асосий аъзолари икки томонлама ҳамкоирилкдан ташқари БРИКС номли янги иттифоқ доирасида кучли тижорий ва иқтисодий алоқаларга эга бўлишдан манфаатдор эканлигини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Жанубий Африкага ташриф буюрган Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  БРИКС гуруҳи ТИВ раҳбарлари билан учрашуви ҳақида гаприб,  Эроннинг аъзолик аризасини кўриб чиқиш ва БРИКСга аъзо 5 асосий давлатга қўшилиш учун дастлабки қадамларнинг бошланиши бўлган бу  йиғилишда Эрон Ислом Республикаси ўз позицияларини билдира олди деб изоҳлади.

Эрон ТИВ раҳбари сўзларининг бошқа қисмида, албатта Эроннинг геосиёсий мавқеи ва имконияларига қармай,  БРИКСнинг асосий аъзоларининг аҳволи ва шартлари доирасида унга жиддий эътибор қаратилмоқда деб қўшимча қилди.

Абдуллоҳиён шунингдек, БРИКСнинг асосий аъзоларии янги БРИКС доирасида савдо*-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор деб таъкидлади.

БРИКСга аъзо давлатлар -Россия, Хитой, Бразилия, Жанубий Африка ва Ҳиндистон бўлиб Эрон ва Саудия Арабистони ҳам бу иқтисодий гуруҳга қўшилиш ниятида бўлган давлатлар қаторида.

БРИКСга аъзо давлатлар дунё аҳолисининг 40% дан ортиғини ва жаҳон ялпи ички маҳсулотларининг қарйиб чорак қисмини ташкил қилади.

Ёрлиқ