Эрон ТИВ раҳбари: Эронни изоляция қилиш мумкин эмас
Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён АҚШ ва унинг баъзи иттифоқчиларига мурожаат қилиб Эронни изоляция қилиш сиёсати барбод бўлганини маълум қилди.
Эрон Ислом Республикаси Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён ПрессТВ телеканали билан суҳбатда, Эрон Ислом республикасининг ШҲТ, Евроосиё иттифоқи ва яқинда БРИКСда фаол иштирок этиши Эронни яккалаб қўйиш глобал сиёсатининг барбод бўлганини кўрсатишига ишора қилиб, Эрон бир томонламалиликка кескин қаршилик қилади лекин кўптомонламалилик доирасида мавжуд имкониятлардан максимал даражада фойдаланади деб таъкидлади.
Абдуллоҳиён Эроннинг БРИКСга қўшилиши режалари ҳақида ҳам БРИКС кўп томонламаликни мустаҳкамлашга эътибор қаратадиган ташкилот эканлигини таъкидлаб, биз БРИКС имкониятларидан аъзо давлатлар билан савдони кўпайтириш ва Эрон халқи манфаати учун иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун кўп томонлама муносабатларни ривожлантириш мақсадида фойдаланишмиз мумкин деб қўшимча қилди.
Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари саудиялик ҳамкасби билан БРИКС саммити доирасидаги учрашувини ҳам тилга олиб, минтақавий даражада иқтисодий, савдо, маданий ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожланириш минтақа хавфсизлигини кафолатлаши мумкин деб аниқлик киритди.
Абдуллоҳиён янги дунёда тартибининг пайдо бўлишини ва АҚШ гегемонлигига қарши курашаётганини таъкидлаб, асоси глобал ўйинчилар кўп томонлама ва кўп қутблилик масаласига эътибор қаратмоқда деб қайд этди.
ШҲТ ва БРИКС каби иттифоқ ва коалициялар янги дунё тартибидаги янги нуфузли ўйинчилар қаторига киради деб қўшимча қилди.