Эрон БАА атом электр стансиясининг ёмон хавфсизлик ҳолатидан хавотирда
(last modified Thu, 08 Jun 2023 05:25:09 GMT )
июн 08, 2023 10:25 Asia/Tashkent
  • Эрон БАА атом электр стансиясининг ёмон хавфсизлик ҳолатидан хавотирда
    Эрон БАА атом электр стансиясининг ёмон хавфсизлик ҳолатидан хавотирда

Эрон Ислом Республикасининг Вена шаҳрида жойлашган халқаро ташкилотлар ва Халқаро атом энергияси агентлигидаги элчиси ва доимий вакили Бирлашган Араб Амирликлари атом электр станциясининг ёмон техник хавфсизлик ва хавфсизлик ҳолатидан хавотир билдирди ва Европа ҳукуматларининг Эронга нисбатан провокацион ва конструктив бўлмаган ёндашувларини танқид қилди.

Душанба куни ушбу ташкилотнинг Венадаги штаб-квартирасида Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бошқарувчилар кенгашининг йиғилиши бошланди.

Эрон Ислом Республикасининг Вена шаҳрида жойлашган халқаро ташкилотлар ва Халқаро атом энергияси агентлигидаги элчиси ва доимий вакили Муҳсин Назири Асал чоршанба куни Агентлик Бошқарувчилар кенгаши йиғилишида атроф-муҳит ва минтақа барқарорлигига жиддий таҳдид солаётган БАА атом электр стансияси техник хавфсизлик ва хавфсизлиги ҳолатидан хавотир билдирди.

Назири Асал БААнинг қўшни давлатлар ишларига аралашуви, минтақадаги энг қашшоқ давлатга ҳарбий ҳужум уюштиргани, минтақадаги бошқа давлатларга қарши уйдирма ҳудудий низоларни минтақада ҳал қилиниши керак бўлган реал хавф ва таҳдидларга мисол қилиб келтирди. 

БААнинг “Баракаҳ” атом электр стансияси Абу-Даби ғарбида жойлашган тўрт блокдан иборат бўлиб, мазкур электр стансиясининг қурилиши 2012-йилда бошланган ва ҳозиргача унинг иккита блоки тўлиқ ишга туширилган. 5600 мегаватт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга ушбу электр станцияси БААнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг тўртдан бир қисмини таъминлай олади.

Эрон Ислом Республикасининг Вена шаҳрида жойлашган халқаро ташкилотлар ва Халқаро атом энергияси агентлигидаги элчиси ва доимий вакили ҳам АҚШ ва Европа Иттифоқининг Ядровий битим мажбуриятларини менсимасликка ишора қилиб, Эроннинг агентлик билан ҳамкорликдаги конструктив ҳаракатларига ишора қилди ва қўшимча қилди:Эрон Ислом Республикасининг ядровий фаолияти, жумладан, турли даражадаги бойитиш бутунлай тинч ва Эрон халқининг НПТ шартномасига асосланган ҳуқуқларига мос келади ва Халқаро ядровий агентлик кафолатлари назорати ва текшируви остидадир.

Бу юқори мартабали Эрон дипломати Европа ҳукуматларини хайрихоҳликни қабул қилган ҳолда провокацион ва ноконструктив ёндашувлардан тийилишга ва умумий манфаатдор бўлган муаммони дўстона ечимга олиб келадиган жараёнда ишлашни давом эттиришга чақирди.

6-июн, сешанба куни Европа Иттифоқи Атом энергияси агентлиги бошқарувчилар кенгашига берган баёнотида яна бир бор Эрон Ислом Республикасининг тинч ядровий дастурига қарши айбловлар илгари сурди.

Европа Иттифоқи баёноти агентлик яқинда Эрон ва ушбу муассаса ўртасидаги ўзаро ҳамкорликдаги тараққиётни тан олган бир пайтда эълон қилинган, бироқ Европа Иттифоқи Эроннинг ядровий дастуридан хавотир билдирган.