июн 08, 2023 11:44 Asia/Tashkent
  • Каньоний: Эроннинг ракета фаолияти одатий ва қонунийдир
    Каньоний: Эроннинг ракета фаолияти одатий ва қонунийдир

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби шундай деди: Эрон Ислом Республикасининг ракета фаолияти нормал ва қонунийдир.

Эроннинг мудофаа доктринаси, асосан, олдини олиш тамойилига асосланади; Ҳақиқий тўсиқни яратиш учун ишончли ҳарбий ва қурол-яроғ салоҳиятига эга бўлиш, кучли ва яхши жиҳозланган қуролли кучларга эга бўлиш муҳимдир.

Шу муносабат билан “Фаттоҳ” гипертовушли ракетаси 2023-йил 6-июн куни ИРГК Аерокосмик кучларининг сўнгги стратегик ютуғи сифатида тақдим этилди.

Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқа координатори Жон Кирби матбуот анжуманида ушбу ракетанинг очилиши ҳақидаги саволга жавобан шундай деди:“[Жо] Байден маьмурияти Эроннинг минтақадаги беқарорлик ҳаракатларига, жумладан, бу мамлакатнинг баллистик ракета дастурини ишлаб чиқишга қарши курашда жуда шаффоф, аниқ ва қатьий бўлди. Мен Эроннинг гипертовушли ракетаси ҳақидаги хабарларга алоҳида изоҳ бермаяпман. Аммо биз Эроннинг минтақадаги ҳаракатларига қарши туриш ва бошқа нарсалар қатори бу мамлакатнинг баллистик ракета дастурига қарши туриш учун жуда аниқ санксиялар киритдик.

"Фаттоҳ" гипертовушли ракетаси

 

Шу муносабат билан Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Канани “Баьзи Ғарб давлатларининг “Фаттоҳ” ракетасининг тақдим этилиши ҳақидаги интервенцион баёнотларини рад этди ва шундай деди:Эрон Ислом Республикасининг ракета фаолияти одатий ва мудофаа характерига эга ва халқаро ҳуқуқ асосида тўлиқ қонунийдир.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Каньоний қўшимча қилди:Турли соҳаларда, жумладан, ядровий синовлар, ядровий ракеталарни тарқатмаслик режими ва мезбонлик қилиш бўйича халқаро мажбуриятларига путур етказиш, минтақавий ва халқаро масалаларда бузғунчи рол ўйнаш бўйича узоқ ва аниқ тарихга эга бўлган бу давлатлар Эрон Ислом Республикас тўлиқ ҳуқуқий ва қонуний мудофаа қобилияти ҳақида муносабатлар билдиришга ҳақли эмаслар.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби таъкидлади:Англия, Америка ва Австралиянинг "ОКС" битимини имзолашдаги ҳаракати ядровий давлатларнинг технология ва юқори даражада бойитилган уранни ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани бузган ҳолда ядро қуролига эга бўлмаган давлатга ўтказишдаги сиёсий ва камситувчи ёндашувининг ёрқин намунасидир. 

Каньоний, шунингдек, Эрон Ислом Республикаси қуролли кучларининг узлуксиз саьй-ҳаракатлари ва мамлакат мудофаа базасини мустаҳкамлашдаги стратегик ютуқларини олқишлади ва буни ташқи таҳдидларга қарши тўсиқ яратиш ва Эрон Ислом Республикасининг миллий хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тўғри ва самарали чора сифатида баҳолади. 

Ёрлиқ