июн 16, 2023 19:00 Asia/Tashkent
  • МДҲлигининг молиявий разведка бўлинмалари раҳбарлари кенгашига Эрон кузатувчичи аьзо сифатида қўшилди
    МДҲлигининг молиявий разведка бўлинмалари раҳбарлари кенгашига Эрон кузатувчичи аьзо сифатида қўшилди

Эрон Ислом Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш (АМЛ/CФТ) соҳасидаги ижобий ва конструктив ҳаракатларидан сўнг Эрон Ислом Республикаси Молиявий разведка маркази вакиллари  Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (ЧФИУ) молиявий разведка бўлинмалари раҳбарлари кенгашига кузатувчи аьзо сифатида қўшилишди

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Ҳодий Хоний Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (ЧФИУ) молиявий разведка бўлинмалари раҳбарлари кенгашининг кузатувчи аьзолиги ҳақида шундай деди:Ушбу аъзолик 2023 йил 7 июнда Қозоғистон мезбонлик қилган ушбу кенгашнинг йигирма учинчи йиғилишида бўлиб ўтди.

Хоний давом этди:Мазкур йиғилишда Эрон Ислом Республикаси, Беларус, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Ҳиндистон давлатларидан, Миллатлар Ҳамдўстлиги Кенгаши Котибияти ва Ижроия қўмитаси, МДҲда Уюшган жиноятчилик ва бошқа хавфли жиноятларга қарши кураш мувофиқлаштирувчи бюроси вакиллари, Евроосиё минтақавий жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш гуруҳи (ЕАГ) ва бошқа бир қатор минтақавий ташкилотлар иштирок этди.

Эрон Иқтисодиёт ва Молия вазирининг ўринбосари, шунингдек, “Фатф” молия муассасасининг Евроосиё минтақавий гуруҳининг жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашда Эрон Ислом Республикаси ҳаракатларига оид бир қанча ҳисоботларни тақдим этганини эьлон қилди ва шундай деди:Ушбу тақдимотлар аъзо давлатлар ва гуруҳда кузатувчи сифатида иштирок этган бошқа институтлар томонидан мамнуният билан қабул қилинди.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ташаббуси билан 2012-йил 5-декабрда Ҳамдўстлик молиявий разведка бўлинмалари раҳбарлари кенгаши (ЧФИУ) Миллатлар Ҳамдўстлигида  жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашни (АМЛ/CФТ) ташкил этиш ва мувофиқлаштиришни таьминлаш учун мувофиқлаштирувчи органни ташкил этиш мақсадида ташкил этилган. Ушбу Кенгаш Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашига ўз ҳисоботларини тақдим этади.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Молиявий разветка бўлинмалари раҳбарлари кенгашининг асосий аьзоларига Арманистон Республикаси, Беларус Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Молиявий ахборот марказлари (ФИУ) раҳбарлари киради ва Эрон Ислом Республикаси ва Ҳиндистон давлатлари эса унинг кузатувчи аьзолари ҳисобланади.

Ёрлиқ