Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказилади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i84960-Эрон_ва_Ўзбекистон_ўртасидаги_товар_айирбошлаш_ҳажмини_1_миллиард_долларга_етказилади
Эрон Савдо-саноат палатаси раҳбари Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард долларга етказилишини маьлум қилди.
(last modified 2023-06-18T03:43:51+00:00 )
июн 17, 2023 14:27 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказилади
    Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказилади

Эрон Савдо-саноат палатаси раҳбари Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард долларга етказилишини маьлум қилди.

Эрон телерадиокомпаниячининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Савдо-саноат палатасида икки давлат саноат вазирлари иштирокида Эрон-Ўзбекистон бизнес анжумани бўлиб ўтди. Эрон ва Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик сўнгги ойларда сезиларли даражада ошди.

Эрон Савдо-саноат палатаси раҳбари Ғуломҳусайн Шафий ушбу йиғилишда шундай деди:Ҳозирда Ўзбекистон билан ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш ва товар айирбошлаш ҳажмини ҳозирги 400 миллион долларлик савдодан 1 миллиард долларга кўтариш биринчи навбатдаги мақсад бўлиб, йил охиригача (2023-йил) эришамиз.

Шафий қўшиб қўйди:Эрон хусусий сектори нефт, газ, нефт-кимё, янги ва қайта тикланадиган энергия, сув таьминоти лойиҳалари ва электр стансиялари саноати ҳамда тезюрар поездлар, қишлоқ хўжалиги, туризм ва меҳмонхона хўжалигининг турли соҳаларида ўзбек сармоядорларининг мавжудлигини олқишлайди.