июн 21, 2023 13:26 Asia/Tashkent
  • Хуросони Разавий губернатори ўринбосари: Халқаро инстутитлар афғонистонлик қочқинлар олдидаги ўз бурчини бажариши керак
    Хуросони Разавий губернатори ўринбосари: Халқаро инстутитлар афғонистонлик қочқинлар олдидаги ўз бурчини бажариши керак

Эрон шимоли шарқидаги Хуросони Разавий вилояти губернатори ўринбосари, бу вилоятда афғонистонликларнинг кўплигига тўхталиб халқаро ёрдам инстутитларини уларга нисбатан қонуний бурчини бажаришини сўради.

Эроннинг Хуросони Разавий вилояти губернатори ўринбосари, Сайид Ҳоди Таботабоий  кеча Машҳадда бўлиб ўтган Жаҳон қочқинлар куни конференциясида, бу муассасалар Эрон билан бирга майдонга келиб,  чет эл фуқаролари олдидагни бурчи ва мажбуриятларига амал қилишлари зарур деб таъкидлади.

У шунингдек, ўтган қирқ йил ичида Эрон шавфқатсиз санкцияларга дуч келганига қарамай,  Афғонистон фуқароларини қабул қлди ва агар бу вазиятни бошқарманаида эди фукқраолар бошқа мамлакталрага кириб дунёнинг бошқа қисмларида муапммолар пайдо бўлиши аниқ эди деб маълум қилди.

Хуросони Разавий губернатори ўринбосари, сўзларининг бошқа қисмида, ўтган 43 йил давомида, Эрон Ислом республикаси муҳожирлар ва қочқинларга доимо ҳурмат ва эҳтиром асосида муносабт қилган. Биз Эрон фуқаролари ҳамда хорижликлар учун таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа асосий қулайликлар яратдик ва ҳатто Эрон Ислом Республикасига ҳеч қандай ҳужжатсиз кириб келган ноқонуний муҳожира фарзандлари эса таълим муассасаларида ўқишга жалб қилинган деб аниқлик киритди.

Сайид Ҳоди Таботабоий  ўз сўзларида,  Хуросони Разавий миллий миграция ташкилотини ташкил этиш режасига ҳам тўхталиб ушбу ташкилотнинг ташкил этилиши билан бу соҳадаги мавжуд муаммолар ҳал қилинади ва хорижий фуқароларнинг ишлари ушбу  ташкилот кўринишидаги ҳақиқий ва ақлли идентификация коди шаклида бошқарилади деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ