май 07, 2023 17:42 Asia/Tashkent
  • Нуриддинжон Исмоилов Эроннинг Хурсони Разавий вилоят ҳокими билан суҳбатда: туризм ва иқтисодий алоқалар бир -бирини тўлдиради
    Нуриддинжон Исмоилов Эроннинг Хурсони Разавий вилоят ҳокими билан суҳбатда: туризм ва иқтисодий алоқалар бир -бирини тўлдиради

Ўзбекистон Олий мажлис қонунчилик палатаси спикери туризм ва иқтисодий муносабатлар бир-бирини тўлдиради ва сайёҳларнинг мавжудлиги иқтисодий тараққиётга олиб келади ва шунингдек икки томонлама иқтисодий алоқалар Ўзбекистон ва Эрон ўртасида туризмни ҳам ошиб боришига замин яратади деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайнинг хабар қилишича, бугун Ўзбекистон Олий мажлис қонунчилик палатасининг спикери Нуриддинжон Исмоилов Эрон шимоли-шарқидаи Машҳад шаҳрида Хуросони Разавий вилоят ҳокмими Яъқубали Назарий билан учрашувида  сўнгги йилларда Эрон Ислом Республикаси ва  Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар турли соҳаларда ривожланиб бормоқда деб айтди.

Нурддинжон Исмоилов   Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги иқтисоидй алоқаларни янада кенгайтириш зарурлигига ишонч билдириб, икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва савдо алоқалари муносиб даражада бўлиши керак ва Ўзбекистон президентининг яқин келажакда Эрон Ислмо Республикасига ташрифи икки томонлама муносабатларнинг ривожланишига олиб келади деб изоҳлади.

У сўзларининг бошқа қисмида Эроннинг Исфаҳон ва Хуросони Разавий  вилоятларига сафар қилиш орқали Эроннинг имкониятлари билан яқиндан танишгани ва униг учун Эрон ҳақида тўлиқроқ тасаввур шакллантирганини маълум қилди.

Учрашувда Хуросони Разавий вилоят ҳокими ҳам Машҳаддаги Имом Ризо /а/ зиёратгоҳининг жойлашгани Машҳад ва Хуросони Разавийнинг энг муҳим шарафларидан эканлигига тўхталиб, Машҳад шаҳри ҳар йили 30 миллионга яқин зиёратчиларни қабул қилишини ҳам таъкидлаб ўтди.

Яъқубали Назарий шунингдек Хуросони Разавий вилояти чорвачилик ва деҳқончилик соҳалаорида хос ўрин ва хусусиятларга эга бўлиб вилоятнинг муҳим тармоқларидан бири озиқ-овқат саноати ҳисобланади деб  аниқлик киритди.

Хуросони Разавий вилоят ҳокими бу вилоятнинг бошқа илмий афзалликлари қаторида Фирдавсий номидаги университети ва  Тиббиёт фанлари каби йирик университетлар борлигини эълон қилиб, ҳар йили Марказий Осиё давлаларидан кўплаб одамлар зиёрат ва даволаниш учун Машҳадга келишини ҳам қайд этди.

Ёрлиқ