июн 25, 2023 13:43 Asia/Tashkent
  • Инқилобнинг олий раҳнамоси: Шаҳидлар ёш авлод учун тирик намунадир
    Инқилобнинг олий раҳнамоси: Шаҳидлар ёш авлод учун тирик намунадир

Ислом инқилоби олий раҳнамоси Имом Ҳумайний Ҳусайниясида шаҳидлар оилалари билан ўтказилган гуруҳ учрашувида шаҳидларни ёш авлод учун тирик намуна сифатида таништирдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ислом инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий бугун (якшанба) бу йиғилишда шундай дедилар:– Шаҳидлар юртимиз ва ёшларимизнинг барҳаёт намунаси ҳисобланадилар ва уларнинг хотираси абадий бўлиши керак.

Оятуллоҳ Хоманаий шаҳидлар хотирасини саньат тили билан сақлаб қолиш кераклигини таькидлаб, шундай дедилар:"Бизда кўп шаҳидлар бор ва уларнинг ҳар бири бир дунё".

Ислом инқилоби олий раҳнамоси шундай дедилар:– Буларнинг ҳар бири бадиий асар мавзуси ёки бир қанча қимматли саньат асарлари мавзуси бўлиб, уларни ёш авлодга танитиш мақсадида филм қилиш, китоб ёзиш, расм чизиш мумкин.

*Қўшимча янгиликлар кейинроқ эълон қилинади.

Ёрлиқ