июн 26, 2023 15:19 Asia/Tashkent

Эрон ТИВ матбуот котиби, Эрон ҳукумати ўз халқининг ҳуқуқларини таъминлаши учун музокара жараёнига амал қилади деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон ТИВ матбуо котиби Каъоний Чофий журналистлар билан бўлиб ўтган ҳафталик матбуот анжуман чоғида,  баъзи ОАВнинг АҚШ билан музокаралар зарурлиги ҳақидаги тахминларига ҳам тўхталиб,  Эроннинг АҚШга нисбатан позицияси аниқ. АҚШнинг Эрон ҳукумати ва халқига қарши жиноий ҳатти-ҳаракатларининг тисмсоллари ва мисолари ҳам маълум деб изоҳлади.

Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби ўз сўзларида Эроннинг АҚШга қараши бу давлатнинг жиноий ҳатти-ҳаракатларига асосланади ва АҚШ ҳукумати нуқтаи назари ўзгармас экан, Эроннинг ҳам қараши ўзгармайди деб қўшимча қилди.

Носир Канъоний Чофий сўзларининг бошқа қисмида Эроннинг музокараларга содиқлигини таъидлаб, Эрон ТИВ раҳбарининг сиёсий ўринбосари Али Боқирий Канийнинг Қатар пойтахтида Европа Иттифоқи ташқи сиёсати бўлими раиси ўринбосари Энрике Мора билан учрашувга ишора қилиб Европанинг Эрон билан мулоқо ўтказиш истагини инобатга олиб Эрон бош музокарачисининг Европанинг 3 нафар қри мартабали расмийлари билан учрашуви бўлиб ўтди ва олдинги музокаралардан сўнг Абу-дабида янги учрашув ва Дохада Мора билан учрашув ўтказилди деб аниқлик киритди.

Эрон ТИВ матбуот котиби Европа томонларига Эроннинг позицияси аниқ билдирилди  ва бошқа томионнинг фикрлари тингланди. Эрон санкцияларни бекор қилиш жараёнидан ижобий натижаларга эришиш учун барча дипломатик имкониятлардан фойдаланди ва минтақавий томонларнинг хайрихолигини олқишлайди деб таъкидлдади.

Канъоний Чофий шунингдек Эрон Ислом республикаси ва Озарбойжон Республикаси ТИВ раҳбарлари ўртасидаги телефон мулоқотининг икки давлат ўртасидаги тушунмовчиликларни бартараф этишдаги таъсири ҳақидаги саволга ҳам жавобан Эрон ва Озарбойжон РеспубликасиТИВ раҳбарлари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён ва Жейҳун Байрамов кечанги телефон суҳбатларида икки давлатнинг сиёсий, иқтисодий ва консуллик алоқалари ҳақида гаплашди ва икки давлат ўртасидаги муносабатларни нормал йўлга қайтаришга ҳаракат қилинади деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ