июл 07, 2023 14:40 Asia/Tashkent
  • Бирлашган Миллатлар Ташкилоти АҚШнинг Эронга қарши бир томонлама санксияларини бекор қилишни талаб қилди
    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти АҚШнинг Эронга қарши бир томонлама санксияларини бекор қилишни талаб қилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг сиёсий ўринбосари Розмари ДеКарло Хавфсизлик Кенгашининг 2231-резолюция ижросини кўриб чиқиш бўйича йиғилишида ядровий битимни "Эрон ядровий дастурининг тинч табиатини" таъминлашнинг энг яхши варианти сифатида таърифлади ва АҚШдан Эронга қарши санксияларни бекор қилишни сўради.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, ДиКарло ушбу учрашувда шундай деди:“Ядровий қуролларни тарқатмаслик ва минтақавий хавфсизлик соҳасида умумий мақсадларга эришиш ҳамда Эрон халқи учун сезиларли иқтисодий манфаатлар яратиш бўйича жадал музокаралар натижасида саккиз йил аввал ядровий битим хулосаси ва унинг ушбу кенгаш томонидан тасдиқланиши бўлди.

У гапини давом эттирди ва шундай деди:Ядровий битимни тўлиқ ва самарали амалга оширишга қайтиш - Эрон ядровий дастури билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишнинг ягона имконияти.

Санксияларни бекор қилиш бўйича музокараларнинг сўнгги босқичи ўтган йили Венада бўлиб ўтган, бироқ шундан кейин тўхтатилган эди. Мутахассисларнинг фикрича, Байден ҳукуматининг ядровий битимга қайтишни истамаслигига сионистик режим босими, Конгресс билан келишмовчиликлар ва АҚШдаги ички муаммолар каби баьзи омиллар сабаб бўлган.

Ёрлиқ