Ғарибободий Зоҳидондаги террор ҳодисаси юзасидан инсон ҳуқуқлари даъвогарларининг жим туришига норозилик билдирди
(last modified Sun, 09 Jul 2023 05:06:19 GMT )
июл 09, 2023 10:06 Asia/Tashkent
  • Ғарибободий Зоҳидондаги террор ҳодисаси юзасидан инсон ҳуқуқлари даъвогарларининг жим туришига норозилик билдирди
    Ғарибободий Зоҳидондаги террор ҳодисаси юзасидан инсон ҳуқуқлари даъвогарларининг жим туришига норозилик билдирди

Эрон Инсон ҳуқуқлари штаб котиби, инсон ҳуқуқлари даьвогарларининг Зоҳидондаги террор воқеасига нисбатан жим туришига норозилик билдирди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича бош қароргоҳ котиби Козим Ғарибободий икки эронлик зобитнинг Зоҳидонда шаҳид бўлишига жавобан хабар эьлон қилди:Террорчилар, қотиллар ва жиноятчиларни қўллаб-қувватлашни тўхтатиш вақти келди.

2023-йил 8-июл (шанба) куни эрталаб Зохидон 16-полиция бўлимига киришни режалаштирган тўрт кишилик террорчилар гуруҳи полиция кучларининг қаршиликларига дуч келди ва барча террорчилар ўлганидан кейин уларнинг кўр-кўрона террорчилик ҳаракати барбод бўлди. 

Зоҳидон полициясининг 16-бўлимидан лейтенант Али Кихо ва констебл Мобеен Рашидий исмли икки киши террорчиларга қаршилик кўрсатиб, шаҳид бўлди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича бош штаб котиби ўзининг виртуал саҳифасида хабар эьлон қилди ва шундай ёзди:Террорчилар Зоҳидонда икки эронлик зобитни шаҳид қилди; Ҳуқуқ ҳимоячилари деганлар қани, уларнинг сукути қулоқни кар қилади. Уларнинг иккиюзламачилигини фош қилиб, шаҳид бўлган бу қаҳрамонлар учун адолат талаб қилиш вақти келди.