июл 15, 2023 17:54 Asia/Tashkent
  • Эрон волейбол жамоаси Қозоғистон устидан ғалаба қозонди
    Эрон волейбол жамоаси Қозоғистон устидан ғалаба қозонди

Эроннинг 16 ёшгача бўлган ўғил болалар волейбол терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтаётган Марказий Осиё чемпионатида Қозоғистон терма жамоасини мағлуб этди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Эроннинг 16 ёшгача бўлган ўғил волейбол терма жамоаси шанба куни ушбу мусобақадаги иккинчи ўйинини Қозоғистонга қарши ўтказди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ушбу мусобақадаги илк ғалабасини қўлга киритди.

Эрон волейбол жамоаси кетма-кет уч сетда 25-22, 25-14 ва 25-21 очколар билан ғалаба қозониб, тўрт очкога эга бўлди.

Кеча илк учрашувида Покистонга 3:2 ҳисобида мағлуб бўлган Эрон волейбол терма жамоаси гуруҳ босқичидаги учинчи ва сўнгги учрашувида эртага (якшанба) Ўзбекистон (мезбон) билан куч синашади.

Кеча (жума) бошланган 16 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги волейбол бўйича Марказий Осиё чемпионатининг биринчи босқичига Ўзбекистон пойтахти Тошкент мезбонлик қилмоқда ва 6 кун давом этади.

Ёрлиқ