июл 18, 2023 09:42 Asia/Tashkent
  • Эроннинг 16 ёшгача бўлган волейбол терма жамоаси Ўзбекистонни мағлуб этиб Марказий Осиё турнирининг финал босқичига йўлланма олди

Эроннинг 16 ёшгача бўлган ўғил болалар волейбол терма жамоаси Ўзбекистон устидан ғалаба қозониб, Марказий Осиё турнирининг финал босқичига йўлланма олди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Эроннинг 16 ёшгача бўлган ўғил болалар волейбол терма жамоаси кеча ўзининг тўртинчи учрашувида Ўзбекистон билан учрашди ва бу жамоани 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Эроннинг 16 ёшгача бўлган волейбол бўйича ўғил болалар терма жамоаси ушбу баҳснинг учинчи сетида рақибига 25:19 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, биринчи, иккинчи ва тўртинчи сетларда рақибини 25:20, 25:22 ва 25:22 ҳисобида мағлуб этди ва финал учрашувига йўл олди.

Эроннинг 16 ёшгача бўлган ўғил болалар волейбол терма жамоаси чоршанба куни финалда Покистон билан тўқнаш келади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган 16 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги волейбол бўйича Марказий Осиё чемпионатининг биринчи босқичи жума куни бошланган ва беш кун давом этади.

Ёрлиқ