июл 18, 2023 10:04 Asia/Tashkent

Якшанба куни Теҳронда Эко маданият институти мезбонлигида Абу Али Сино номидаги Эрон ва Ўзбекистон жамғармаларининг қўшма давра суҳбати бўлиб ўтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, мазкур учрашув Абу Али Сино ҳаёти ва ижодига назар ташлаш мавзусида бўлиб ўтди ва унинг тиббиёт ва фалсафадаги кенг билимлари билан бирга шахсининг турли қирралари ҳақида сўз юритилди. Бу маросимда Бо Али Сино илмий-маданий жамғармаси раҳбари Таҳа Муҳаммадий Ибн Синонинг тасаввуфий жиҳатини унинг шахсиятининг энг қимматли жиҳатларидан бири деб атади.

Муҳаммадийнинг айтишича, Хитой, Германия, Австрия, Россия, Беларус, Тожикистон, Ўзбекистон ва исломий мамлакатларга қилган сафарларида АбуАли Сино Қурьони Карим илми ва таьлимотининг биринчи элчиси сифатида таништирилган.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси Баҳодир Абдуллаев Эрон ва Ўзбекистоннинг аждодлари тарихи икки давлатнинг умумий жиҳатларидан бири бўлиб, улар ўртасидаги илмий-маданий алоқаларни ривожлантиришда муҳим ўрин тутишини таькидлади.

Унинг қўшимча қилишича, Эрон президентининг Ўзбекистонга ташрифи билан икки давлат Абу Али Сино жамғармалари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзолангани Шайх Ал-Раис ҳаёти ва ижодини ўрганиш учун яхши имконият яратилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг ўтган ойдаги Эронга ташрифи 20 йилдан кейин илк бор турли музокаралар ва ҳамкорликка, жумладан, икки давлат ўртасида маданий-гуманитар алмашинувларга олиб келди.

Ёрлиқ