Ислом Инқилоби раҳбари Швецияда Қуръони Каримни таҳқирланиши юзасидан мактуб йўллади
(last modified Sat, 22 Jul 2023 10:41:58 GMT )
июл 22, 2023 15:41 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби раҳбари Швецияда Қуръони Каримни таҳқирланиши юзасидан мактуб йўллади

Ислом инқилоби олий раҳнамоси Швецияда Қурьони Каримнинг таҳқирланишини аччиқ, фитна ва хавфли ҳодиса деб атадилар ва таькидладилар:Бу жиноятни содир этган шахсга бериладиган энг оғир жазо барча ислом уламоларининг ҳамжиҳат фикридир.

Ислом инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий ўз мурожаатида Швециядаги Қуръони Каримни таҳқирланиши юзасидан шундай дедилар: Швеция ҳукумати жиноятни содир этган шахсни Исломий мамлакатларнинг суд муассасаларига топшириши керак.

Ислом инқилоби раҳбарининг мурожаати матнида шундай дейилади: Швеция ҳукумати билсинки, жиноятчини қўллаб-қувватлаш орқали Ислом оламига қарши жанговар муносабатда бўлиб, мусулмон халқлар ва уларнинг кўплаб ҳукуматларининг нафрат ва адоватини ўзига тортди.

Ҳазрати Оятуллоҳ Хоманаий шундай дедилар: Швеция ҳукуматининг бурчи жиноятчини Ислом мамлакатлари суд тизимларига топширишдан иборат. Ислом инқилобининг олий раҳнамоси таькидладилар: Парда ортидаги фитначилар ҳам билишлари керакки, Қурьони Каримнинг муқаддаслиги ва шавкати кундан-кунга ортиб боради ва кун сайин ёруғлик нурига айланади, бу  каби фитналар ва унинг ижрочилари бу тобора ортиб бораётган ёрқинликнинг олдини олиш учун жуда пастлик қиладилар.

Пайшанба куни (20-июл) сўнгги бир неча ҳафта ичида иккинчи марта Швеция полицияси кўмагида Ироқ фуқароси бўлган Салван Момика Қурьони Каримни ҳақорат қилди; Бу ҳақоратловчи ҳаракат мусулмон давлатларининг норозилигига сабаб бўлди.

Ислом давлатлари Қурьони Каримнинг таҳқирланишини қоралар экан, Швециянинг ушбу давлатлардаги элчилари ва дипломатик ваколатхоналари раҳбарларини чақиртирди. Эрон Ислом Республикаси Швеция элчисини Ташқи ишлар вазирлигига чақириб, эьлон қилди:Швеция элчисининг Теҳрондаги миссияси якунига кўра ва Эрон Ислом Республикаси Президентининг фармойиши билан Швеция ҳукумати муқаддас китоблар ва Қурьони Каримнинг муқаддаслигини ҳимоя қилиш бўйича самарали чоралар кўрмагунига қадар ва Швецияда бундай ҳақоратни иккинчи марта такрорлаган шахс ёки ҳаракатга жиддий муносабатда бўлмагунига қадар, Эронга яқин кунларда келиши керак бўлган янги Шветсия элчисини қабул қилмайди.