август 06, 2023 15:11 Asia/Tashkent
  • Ислом инқилоби олий раҳнамоси армия денгиз флотининг 86-86-эскадронига мурожаат қилиб айтдилар:Сиз қилган ишингиз катта ифтихор эди
    Ислом инқилоби олий раҳнамоси армия денгиз флотининг 86-86-эскадронига мурожаат қилиб айтдилар:Сиз қилган ишингиз катта ифтихор эди

Ислом инқилоби Олий Раҳбари Эрон Ислом Республикаси армиясининг 86-денгиз кучлари гуруҳи қўмондони, экипаж аьзорали ва оила аьзолари билан бўлган учрашувда шундай дедилар: Сиз қилган ишингиз катта ифтихор эди.

Эрон Ислом Республикаси армиясининг 86-денгиз кучлари гуруҳи қўмондони, ходимлари ва оила аьзолари бугун (якшанба) эрталаб Ислом инқилоби олий раҳнамоси билан учрашди.

Ислом инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий Эрон Ислом Республикаси армиясининг 86-денгиз эскадронига мурожаат қилиб, шундай дедилар:Ер шарини айланиб чиқиш бўйича Эрон навигацияси тарихида бўлмаган буюк миссия армия ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусидаги ўтмиш фидокорликлари натижасидир.

Оятуллоҳ Хоманаий Эрон Ислом Республикаси армиясининг 86-денгиз эскадронига миннатдорчилик билдириб, шундай дедилар:Ўтмишдаги инқилобнинг муҳим воқеалари давридаги ҳаракатлар бугунги кунгача эришилган ютуқларнинг асосидир.

Ислом инқилоби олий раҳнамоси армия ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг ўтмишдаги ҳаракатларини қадрлашимиз кераклигини таькидлади ва қўшимча қилдилар:Армия ва корпус денгизда кўп фидокорликлар қилди ва бу фидокорликларнинг натижаси ўз самарасини берди.

У киши Эрон Ислом Республикаси денгиз флотининг 86-эскадронига мурожаат қилиб, шундай дедилар:Очиқ денгиз ҳаммага тегишли эканлигини кўрсатдингиз ва улар маьлум бир бўғозлардан баьзи кемаларни ўтказмасликларини айтишади, бу жуда нотўғри.

Бу хабарнинг тафсилотлари Ислом инқилоби олий раҳбари девони ахборот базасидан олинганидан кейин кейинроқ эълон қилинади.

Эрон Ислом Республикасининг 86-денгиз флоти отряди жорий йил 20-май, шанба куни дунё бўйлаб 65 минг километр сузиб, Ҳинд, тинч ва Атлантика океанларини кесиб ўтиб, мамлакат ҳудудий сувларига кирди ва Форс кўрфазидаги Бандар Аббос сувларида Эрон армия ҳаво кучлари қирувчилари ва кўплаб Эрон кемалари томонидан кутиб олинди.

Эрон Ислом Республикаси Ҳарбий-денгиз кучларининг 86-флоти, 360-флот номи билан ҳам танилган, 2022-йил 20-сентабр куни айланиб ўтиш миссиясига жўнатилди.

Ёрлиқ