август 17, 2023 15:17 Asia/Tashkent
  • Оятуллоҳ Хоманаий: душман фаолиятининг муҳим қисматларидан бири Ислом Инқилоби соқчилар корпуси обурсига путур етказишга қаратилган.
    Оятуллоҳ Хоманаий: душман фаолиятининг муҳим қисматларидан бири Ислом Инқилоби соқчилар корпуси обурсига путур етказишга қаратилган.

Эрон Ислом Инқилоби муаззам раҳбари бугун Ислом Инқилоби соқчилар корпуси қўмондонлари билан бўлиб ўтган учрашувларида душман фаолиятининг муҳим қисматларидан бири Ислом Инқилоби соқчилар корпуси обрусига доғ тушириш эканлигини таъкидладилар.

Бугун пайшанба куни Имом Хумайний /р.а/ номидаги ҳусейнияда Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг қўмондонлари билан учрашиб мулоқот қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий бу масжлисда сўзлаган нутқида, душман фаолиятининг муҳим қисматларидан бири Ислом Инқилоби соқчилар корпуси тимсолига доғ келтириб, Басиж имижини бузиш эканлигини маълум қилдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси шунингдек  Ислом Инқилоби соқчилар корпуси жозибали бўлгани учун Басиж/ихтиёрийлар/ ҳам жозибалидар. Бу диққатга сазовор масалалар душманни ташвишга ва саросимага солади. Душманлар ёлғон хабарлар ва миш-мишлар  ҳамда ҳар хил найранглар билан соқчилар корпуси обрусига зарба беришга уринашади деб таъкидладилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси баёнотининг тўлиқ матни кейинроқ нашр этилади.

Ёрлиқ