АҚШ Қозоқ ширкатига санксия киритди
Қўшма Штатлар Қозоғистон, Россия ва Словакиянинг учта компаниясини санксияларни четлаб ўтишда ва Москва ва Пхенян ўртасидаги қурол-яроғ савдосига алоқадорликда айблаб, санксияларга киритди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилиишча, “Верус” (Россия), “Мудофаа инжиниринг компанияси” (Қозоғистон) ва “Версор С.Р.О” (Словакия) компаниялари АҚШнинг санксиялар рўйхатига киритилган.
Жорий йилнинг 30-март куни АҚШ Молия вазирлиги Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги қурол-яроғ битимларини осонлаштиришга уриниш баҳонасида Ашот Макртйчев исмли Словакия фуқаросига санксия қўйган эди. АҚШ Молия вазирлигига кўра, Мекртйчев "Верус" компаниясининг раиси, асосчиси ва эгасидир. Шунингдек, у “Версор”дан хорижий компаниялар, жумладан, Шимолий Корея вакиллари билан музокаралар олиб бориш ва ҳамкорлик қилиш учун фойдаланган.
Айни пайтда, ўтган йилнинг декабр ойида Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Америка томонининг Шимолий Корея қуролларини Москвага жўнатиш ҳақидаги баёнотларини рад этган эди.