Эрон ТИВ раҳбари: Саудия Арабистони ўтмишга нисбатан ўзгача қарашларини таъкидламоқда
(last modified Sat, 19 Aug 2023 05:39:06 GMT )
август 19, 2023 10:39 Asia/Tashkent

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Саудия Арабистони ўзининг ўтмишдан фарқли қарашларини таъкидлаётганига тўхталиб, минтақа кўп томонлама ҳамкорликнинг янги саҳифасига киришини маълум қилди.

Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Файсал бин Фарҳоннинг расмий таклифига биноан олий мартабали делегация бошчилигида Риёз шаҳрига ташриф буюрган Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён кеча жума куни бу мамлакат валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон  ва саудиялик ҳамкасби  билан учрашувидан кейинн Жидда шаҳридан Теҳоонга учиб келди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари кеча Саудия Арабистонига уюштирган икки кунлик ташрифини якунлаётганида журналистларга  пайшанба куни Саудия Арабистони ТИВ раҳбари билан бўлиб ўтган музокараларнинг муҳим қисми икки томонлама масалаларга бағишланганини эслатиб Теҳрон ва Риёз ҳукуматлари ўртасида кенг қамровли ва барқарор муносабатлар шаклланиши кераклиги ва шу доирада биз ҳам хусусий, ҳам давлат секторида иқтисодий, савдо ва туризм соҳаларида кенг ҳамкорлик қилишга келишиб олишга ишончимиз комил деб изоҳлади.

Амир Абдуллоҳиён кеча Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ва бу мамлакат бош вазири Муҳаммад бин Салмон билан бўлиб ўтган учрашувига ҳам ишора қилиб, ҳар икки томон минтақанминг хавфсизлиги ва барқарор ривожланишини барча ҳудудларга тақсимлаш зарурлиги тўғрисида келшиб олдилар, шу сабадан барча учун хавфсизлик ва тараққиёт ғояси алоҳида таъкидланди деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ раҳбари шунингдек Эрон Ислом Республикаси Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонни Теҳронга ташриф буюришга таклиф қилганини ҳам айтиб, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасининг ушбу таклиф билан келишилганини ва Саудия расимйларининг энг яхши вақтда Теҳронда бўлишини режалаштирганини эълон қилди.

Абдулоҳиён ўз сўзларида минтақа кўп томонлама ҳамкорликнинг янги саҳифасига киришини баён этиб минтақа эндоген ва ички нуқтаи назаридан ва бегоналарга таянмасдан ривожланиш сари қадам ташлаши мумкин деган тушунча мавжуд деб аниқлик киритди.