Амир Абдуллоҳён: Тўнтариш ва иқтисодий санксиялар ҳукмронлик тизимининг қуролидир
-
Амир Абдуллоҳён: Тўнтариш ва иқтисодий санксиялар ҳукмронлик тизимининг қуролидир
Эрон ташқи ишлар вазири ҳижрий 1332-йил 28-августдаги давлат тўнтаришининг йиллигига ишора қилиб, таьсир, давлат тўнтариши, иқтисодий санксиялар, қаттиқ ва юмшоқ урушларни ҳукмронлик тизимининг мустақил давлатлар иродасини бостириш қуроли деб ҳисоблади.
Айтиш керакки Эроннинг қонунний ҳукуматини ағдарилишига олиб келган ҳижрий-шамсий 1332 йил 28 мурдод (1953 йил августи) АҚШ ва Британия томонидан уюштирилган давлат тўнтариши Эрон сиёсий тарихида Ислом Инқилоби ғалабасидан олдинги танқидий даврини эсга келтиради.
Эслатиб ўтамиз, ҳижрий-шамсий 1332-йил 28-мурдод кунида мустабид тузумнинг бир қанча армия кучлари АҚШ ва Британия ҳамкорлигида Эроннинг ўша вақтдаги Бош вазири Муҳаммад Мусаддиқнинг ҳукуматини ағдарди ва хорижга қочиб кетган Муҳаммадризо Паҳлавийни яна ҳукумат теппасига келтирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён ижтимоий тармоқда шундай ёзди:28 мурдоддаги давлат тўнтаришини қайта таҳлил қилиб чиқиш шуни кўрсатадики, эски ва янги мустамлакачиликнинг халқларнинг либертар ва мустақиллик тенденцияларига муносабати қатъий бир моделга амал қилади ва ўрнатилган ҳукуматларнинг сифати билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Амир Абдуллоҳиён қўшимча қилди:Мустақил давлатлар иродасини бостириш учун таьсир кўрсатиш, давлат тўнтариши, иқтисодий санксия, қаттиқ ва юмшоқ уруш ҳукмронлик тизимининг қуролидир.