Эрон хавфсизлик вазири: Ғарб жосуслик хизматининг ислом инқилобига қарши душманона ҳаракатлари давом этмоқда
(last modified Sun, 20 Aug 2023 12:43:28 GMT )
август 20, 2023 17:43 Asia/Tashkent
  • Эрон хавфсизлик вазири: Ғарб жосуслик хизматининг ислом инқилобига қарши душманона ҳаракатлари давом этмоқда
    Эрон хавфсизлик вазири: Ғарб жосуслик хизматининг ислом инқилобига қарши душманона ҳаракатлари давом этмоқда

Эрон Ислом Республикаси хавфсизлик вазири сўзлаган нутқида, 50 дан ортиқ жосуслик хизмати Ислом Инқилоби билан шуғуланиш учун ўз тизимларида Эрон "столи"ни яратган деб айтди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон хавфсизлик вазири, ҳужжатулислом вал муслимин Сайид Исмоил Хатиб, Ислом Инқилоби соқчилар корпуси қўмондонлари ва амалдорларининг 24-олий ассамблеясида сўзлаган нутқида АҚШнинг минтақадаги  мутлақ кучи жиҳодчилар ва қаршилик кучлари томонидан мағлуб этилди ва Вашингтон ҳар доим унинг ўрнини қоплаш йўлини излашга уринмоқда деб таъкидлади.

Эрон Ислом Республикаси хавфсизлик вазири шунингдек Эрон Хавфсизлик вазирлиги шунингдек хавфсизлик ҳажамиятининг ёрдами ва Ислом Инқилоби соқчилар копуси хавфсизлик ташкилоти билан яратган фаол ҳамкорлик ва синергия билан  душманнинг  гуруҳчалари фаопияти ҳамда  диний, сепартизм ва этник қолабларида ўз таъбири билан давлатга барҳам бериш унвони остида террорчилик , агитация ва пропаганда ва қўпорувчиликларига  қарши курашади деб эълон қилди.

Ҳужжатул ислом вал муслимин Хатиб ўз сўзларида АҚШ режимининг ИШИД террорчи гуруҳининг шаклланишидаги ўрни ва бу террорчи  гуруҳ унсурларини сионистик режим биган алоқалари борлигига тўхталиб, бугун Эрон хавфсизлик идораларининг қудрати шундаки Франция, Швециия, Англия ва бошқа кўплаб мамлакатлардан бўлган жосусларни қўлга олган ва кўп босимларга қарамай жосусларга нисбатан чиқарилган ҳукмлар  хусусан ўлим ҳукмлари ижро этилган деб изоҳлади.

Эрон хавфсизлик вазири душманнинг энг муҳим режаси сайловлардаги иштирокини камайтириш ва барқарорлигини бузиш эканлигига ишора қилиб, уларнинг тартибсизликларнинг биринчи йиллигида айрим ёвуз режалари бўлса-да, уларнинг асосий мақссади сайловдир, шу сабабдан  барча гуруҳларнинг саъй-ҳаракталари ҳокимият ва буюк ғалабани таъминлай оладиган йўналишда бўлиши керак деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ