август 23, 2023 13:16 Asia/Tashkent
  • Генерал Оштиёний: Эрон жорий йил 2-3 та сунъий йўлдошини учиради
    Генерал Оштиёний: Эрон жорий йил 2-3 та сунъий йўлдошини учиради

Эрон Мудофаа вазири Эроннинг мудофаа ва ҳарбий сиёсатларига ишора қилар экан, жорий йилда фазога 2 дан 3 тагача сунъий йўлдош учирилишини маълум қилди.

Эрон Ислом республикаси сўнгги  40 йил ичида космик технлогияларга эришиш соҳасида узлуксиз ва илғор қадамлар ташлаб келмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича  Эрон мудофаа ва қуролли кучларни қўллаб-қуввтлаш вазири генерал Муҳаммаризо Оштиёний  Эрон сунъий йўлдошларини орбитага чиқаришга қодир кам сонли давлатлардан бири эканлигини эълон қилди.

Генерал Оштиёний шунингдек душманлар жуда кўп техникага эга бўлсалар, улар умидсизлик чўққисида. Афғонистон, Ироқ, Сурия ва бошқа ҳудудларда Эрон билан тўқнаш келган душманларнинг барча режалари барбод бўлди деб қўшимча қилди.

Эрон Ислом Республикаси Мудофаа вазири, Эрон ўз қудрати ва кучининг чўққисида эканини шу сабабдан душман ахмоқона ҳаракат қилиш фикридан қайтиши кераклигини таъкидлади.

Ёрлиқ