август 24, 2023 18:25 Asia/Tashkent
  • БРИКС саммити доирасида Эрон ва Хитой президентлари учрашдилар
    БРИКС саммити доирасида Эрон ва Хитой президентлари учрашдилар

Жанубий Арфикада ўтказилаётга БРИКС саммити доирасида Эрон Ислом республикаси президенти ХХР президенти, Ҳиндистон Бош вазири ва саудия Арабистони ТИВ раҳбари билан учрашди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, БРИКС саммити доирасида  Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий хитойлик ҳамкасби Си Цзинпин билан учрашиб  турли масалаларни муҳокама қилди.

Эрон ва Хитой президентлари бу учрашувда икки томоналма ҳамкорлик ва кўп томонлама хусусан БРИКС доирасидаги жараённи янада кучайтиришни таъкидладилар.

БРИКС саммити доирасида бўлиб ўтган бу учрашувда Эрон Ислом республикаси президенти Эрон бу ташкилотга аъзолигини ушбу гуруҳнинг принсипиал ёндашувлар жумладан АҚШнинг бир томонламалилигига қаршилигини кучайтириш учун муҳим эканлигиин таъкидлаб  Теҳрон ва Пекин ўртасидаги алоқаларга тўхталиб икки ва ўртасидаги 25 йиллик стратегик ҳамкорлик доирасидаги келишувларни амалга оширишга алоҳида урғу берди.

Хитой президенти Си Цзинпин ҳам бу йиғилишда Эроннинг БРИКСга аъзолинини табриклаб Хитой икки томоналма ҳамкорлик мустаҳкамлашга ва кўп томоналма жараённи кучайтириш учун турли платфомаларда ҳамкорликни рвожлантиришга тайёр деб эълон қилди.

Шунингдек Эрон президенти Иброҳим Раисий БРИКС саммити доирасида Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан ҳам учрашиб мулоқот қилди.

Раисий бу саммит доирасида  Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Файсал бин Фарҳон билан ҳам мулоқот қилди.

Ёрлиқ