август 31, 2023 19:57 Asia/Tashkent
  • Сурия президенти:Туркия қўшинларининг олиб чиқилиши Суриянинг Анқара билан муносабатларини нормаллаштириш шартидир
    Сурия президенти:Туркия қўшинларининг олиб чиқилиши Суриянинг Анқара билан муносабатларини нормаллаштириш шартидир

Сурия президенти турк қўшинлари бу мамлакат ҳудудидан аниқ олиб чиқилишини таькидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Сурия президенти Башар Асад пайшанба куни Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён билан учрашиб, икки томонлама алоқалар, минтақадаги вазият, суриялик қочқинларни қайтариш билан боғлиқ чора-тадбирлар ва Туркия қўшинларини Суриядан олиб чиқиш масалаларини муҳокама қилди.

Сурия президенти Теҳронни БРИКС гуруҳига қўшилгани билан табриклар экан, Эрон ва араб давлатлари ўртасидаги соғлом муносабатларни минтақада барқарорлик ва фаровонлик сабабчиси деб баҳолади.

Амир Абдуллоҳийён Сурия бош вазири ва ташқи ишлар вазири билан ўтган кунги музокараларига ишора қилиб, шундай деди:Эрон Ислом Республикаси Президентининг Дамашққа ташрифи чоғида икки давлат ўртасидаги келишувларни амалга ошириш жараёни кўриб чиқилиб, фикр алмашилди.

Эрон дипломатик хизмати раҳбари чоршанба куни бир делегация бошчилигида Дамашққа сафар қилди ва Сурия бош вазири ва ташқи ишлар вазири билан учрашди ва икки томонлама муносабатларнинг турли жиҳатлари, минтақавий ва халқаро воқеаларни муҳокама қилди.

Амир Абдуллахон Сурия ҳукумати, халқи ва армияси глобал террорчилик урушида ғалаба қозонганини эслатиб, шундай деди:Сурия ҳозир энг яхши аҳволда ва минтақа ва дунё Суриянинг ҳақиқати ва қудратини англаб етди, гарчи Сурия душманлари Сурия ҳукумати ва халқига қарши санксиялар ва иқтисодий босим ўтказиш орқали бу давлатга нисбатан ўз сиёсий мақсадларини амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. 

Эрон ташқи ишлар вазири Суриянинг юқори мартабали мулозимлари билан учрашиб, суҳбатлашганидан кейин Ливанга сафар қилди.

Ёрлиқ