Эрон ҳукумати Баҳрайнда сионистик режим элчихонасини очилишига муносабат билдирди
(last modified Wed, 06 Sep 2023 07:50:12 GMT )
сентябр 06, 2023 12:50 Asia/Tashkent
  • Эрон ҳукумати Баҳрайнда сионистик режим элчихонасини очилишига муносабат билдирди
    Эрон ҳукумати Баҳрайнда сионистик режим элчихонасини очилишига муносабат билдирди

Эрон ТИВ матбуот котиби, баъзи исломий ҳукуматларни сионистик режим биан мроса қилиши инқирозга дус келган бу режимни яқинлашиб келаётган қулаш хавфидан қутқара олмайди деб маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Канъоний  сионистик режим ТИВ раҳбарининг Баҳрайнга сафари ва  Манамада бу режим янги эслчихонасини очилишига тўхталиб,  сионистик режим чуқур  ва кучайиб бораётган ички инқироз ҳамда бу режимнинг  фаластинликларга қарши ҳар кунги жиноятларига нисбаатан халқаро ва инсон ҳуқуқлари доиралари  ва ассамблеяларнинг мухолифати ва таҳидларининг ёйилиши сабаб заифлик, таназзул ва инқироз ҳолатига тушиб қлгани шароитида, ислом мамлакатларнинг Қуддусни ишғол қилган бу режим билан ҳар қандай муросага келиши сиёсий доноликдан узоқ ва бу давлатларнинг Фаластин халқининг ажралмас ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш бўйича инсонпарварлик, маънавий ва халқаро масъулиятларига бутунлай зиддир деб эълон қилди.

Канъоний шунингдек исломий давлатлар ҳукуматларининг Қуддусни ишғол этган сионистик режим билан бир нечта ярашув ҳаракатлари ўз халқларининг истак-хоҳишларига ҳеч қандай алоқаси йўқ ва яқинда Ливиянинг буюк халқининг бу давлат амалдорларининг муроса ҳаракатидан норозилиги минтақа халқарининг сионистик режимга  нисбатан нафратининг қанчалик чуқурлигининг нишонасидир деб таъкидлади.

Эрон ТИВ матбуот котиби ва минтақадаги айрим давлатларнинг сионистик режим билан муроса қилиш  ва муносабатларини нормаллаштириш бўйича кўп сонли режаларининг барбод бўлган тақдири бошқлар учун сабоқ бўлиши керак деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтаимз ўтган душанба куни  сионистик режимнинг Баҳрайндаги элчихонаси бу режим ташқи ишлар вазири Эли Коен ва Баҳрайн ТИВ раҳбари Абдуллатиф Аз- Зиёний иштирокида очилганди.