сентябр 18, 2023 14:20 Asia/Tashkent
  • Носир Канъоний: эртага Эрон ва Ироқ хавфсизлик келишуви тугатишининг сўнги муддатидир
    Носир Канъоний: эртага Эрон ва Ироқ хавфсизлик келишуви тугатишининг сўнги муддатидир

Эрон ТИВ матбуот котиби эртага-якшанба куни Эрон ва Ироқ хавфсизлик келишувини тугатиш муддати бўлганини хабар қилди.

Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби,  Носир Канъоний Эрон пресс мухбирининг  ҳозиргача бу келишувни тўлиқ бажарилиши тўғрисидаги саволига жавобан айирмачи, сепаратчи ва террорчи қуролланган кимсалар  қуролсизлантирилиб  лагерларга жойлаштирилиши керак деб таъкидлади.

Эрон ТИВ матбуот котиби ўз сўзларида, шу пайтгача келишувнинг кўплаб бандлари бажарилганини баъзи объектлар ва ва маконлар эквакуация қилинган ва террорчилар чегарада узоққа кўчирилганини ҳам маълум қилди.

Носир Канъоний  Ироқ  ҳукуматининг мажюбуриятлари ва икки томонлама таъкидлаш асосида тўлиқ жараён ўз вақтида амалга ошишига умид билдирди.

У шунингдек Эроннинг хавфсизлик масаласида муросага келмаслигини таъкидлаб. Ироқ билан умумий чегара хавфсизлиги биз учун муҳим ва биз Ироқ халқи ва ҳукумати ёнидамиз де изоҳлади.

Канъоний сўзларининг бошқа қисмида, ИШИД террорчи гуруҳининг ҳужумлари йилларида биз Ироқ халқи билан бирга бўлиб унинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилардик деб эслатди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлигинг матбуот котиби,  Ироқнинг Курдистон минтақасида ва  террорчилик гуруҳлдарининг мавжудлиги умумий чегарада хавфсизликни бузади ва биз келишувни  тўлиқ амалга оширишга қарор қилдик деб эълон қилдик.

Эрон ТИВ матбуот котиби бу масала хавфсизлик кучлари йиғилиши доирасида  давом этаётганига тўхталиб, биз келишувнинг амалга оширилиши тугашини кутмоқдамиз ва кейин бу ҳақда изоҳ берамиз деб аниқлик киритди.

Канъоний ушбу матбуот анжуманида бугун Эрон ва АҚШ ўртасида маҳбуслар алмашинуви доирасида АҚШ қамоқхоналаридан 5 нафар эронлик маҳбус ва Эрон қамоқхоналаридан 5 нафар АҚШлик қамалганлар озод этилади деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ