Эрон Мудофаа вазири: Минтақа давлатларининг ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш Эроннинг қизил чизиқларидан биридир
(last modified Wed, 20 Sep 2023 12:13:17 GMT )
сентябр 20, 2023 17:13 Asia/Tashkent
  • Эрон Мудофаа вазири: Минтақа давлатларининг ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш Эроннинг қизил чизиқларидан биридир
    Эрон Мудофаа вазири: Минтақа давлатларининг ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш Эроннинг қизил чизиқларидан биридир

Эрон Мудофаа вазири деди: Минтақа давлатларининг ҳудудий яхлитлиги ва халқаро чегараларни сақлаб қолиш Эрон Ислом Республикасининг қизил чизиқларидан биридир.

Эрон телерадиокоманиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Мудофаа вазири генерал Муҳаммадризо Қораи Аштиёний чоршанба куни Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашувда икки давлат ўртасидаги мудофаа ва ҳарбий муносабатларнинг ўн йиллик тарихига тўхталиб, шундай деди:Эрон ва Россия ўртасидаги мудофаа ва ҳарбий ҳамкорлик минтақа ва халқаро тизимда барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мақсадида юқори мартабали раҳбарлар кўмагида доимо давом эттирилган.

Эрон Мудофаа вазири янги халқаро ўзгаришлар ва мустақил давлатларнинг айрим давлатларнинг бир томонлама ёндашувларига қарши кўп қутбли ва адолатли тизим яратишга қаратилган ҳаракатларига тўхталиб, шундай деди:Шанхай ва БРИКС каби минтақавий ташкилотларнинг ўсиши ва ривожланиши дунёнинг кўп қутбли тизимга интилишидан далолатдир.

Амир генерал Аштиёний Эрон ва Россиянинг минтақавий соҳаларда, жумладан Ғарбий Осиёда терроризмга қарши курашда ҳамкорлик ва иштироки тажрибасини муваффақиятли баҳолар экан, минтақавий ва халқаро шароит ва ўзгаришларни ўзаро ва умумий манфаатларга асосланган ҳамкорликни талаб қилишини таькидлади:Шубҳасиз, икки томонлама мудофаа ва ҳарбий ҳамкорлик халқаро тинчлик ва хавфсизлик доирасида давом этади.

Россия Мудофаа вазири генерал Сергей Шойгу Эрон Ислом Республикасининг таклифини юқори баҳолади ва икки давлат муносабатлари даражасини стратегик деб ҳисоблади. Россия Мудофаа вазири Москва-Теҳрон стратегик ҳамкорлиги даражаси яхшиланганига урғу бериб, минтақада барқарорлик ва хавфсизликни яратиш учун Эрон ва Россия ўртасидаги конструктив ҳамкорликни кўриб чиқди ва ҳамкорликни давом эттириш ва кўп қутбли тизим йўналишида ҳаракат қилишга чақирди. 

Россия Мудофаа вазири минтақавий ўзгаришлар ҳақида ҳам шундай деди:Россия минтақавий масалаларда фаол ва Эрон каби катта давлатга ҳамроҳлик қилиши минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигига ёрдам бериши мумкин.

Россия мудофаа вазири Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи генерал-маёр Муҳаммад Боқирийнинг расмий таклифи билан Теҳронда бўлиб турибди.

Эрон ва Россия икки томонлама соҳаларда стратегик манфаатларга эга, хусусан, иқтисодий, ҳарбий ва хавфсизлик муносабатлари, шунингдек, Америка бир томонламалигига қарши туриш каби минтақавий ва халқаро муаммолар ва бу сўнгги йилларда икки томон ўртасидаги яқин ҳамкорликнинг асосий омилларидан бири бўлди. 

Ёрлиқ