сентябр 26, 2023 20:48 Asia/Tashkent
  • Волейбол бўйича Эрон миллий термаси Ханчжоудаги Осиё чемпионатида ғолиб чиқди
    Волейбол бўйича Эрон миллий термаси Ханчжоудаги Осиё чемпионатида ғолиб чиқди

Эрон Ислом Республикаси волейбол терма жамоаси Осиё ўйинларининг финал учрашувида Хитой термасини мағлуб этиб кетма-кет уччинчи марта Осиё чемпиони бўлди.

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган 2022 йилги Осиё ўйинларининг эркаклар ўртасидаги волейбол мусобақасининг сўнгги куни бугун 5 та ўйин билан давом этди. Эроннинг волейбол бўйича термаси финалда хитойлик рақиби билан тўқнаш келди ва мезбонни 3:1  ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Эронлик мураббий Беҳрўз Атоий шогирдлари бу баҳснинг биринчи сетида Хитойга 25:19 ҳисобида имкониятни бой беришди аммо иккинчи-тўртинчи сетларида мос равишда 25:14 , 25:22 ва 26: 24 очколар билан ғалаба қозониб кетма-кет уччинчи марта Осиё чемпион бўлди.

Мазкор турнирнинг тасниф учрашувида Япония ва Қатар терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишди ва японияликлар Қатарни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб Осиё ўйинларининг эркаклар ўртасидаги волейбол турнирининг бронза медалини қўлга киритди.

Эрон волейбол терма жамоаси Осиё ўйинларининг ушбу даврида 11-марта иштирокни бошдан кечиди ва кетма-кет уччинчи чемпионлик ва олтин медални қўлга киритди.

Эрон волейболчилари олдинги 10 мавсумда иккита олтин медални /2014 ва 2018/ учта иккинчи ўринни /1958, 2002 ва 2010/ ва битта уччинчи ўринни /1966/ қўлга киритган.

Ёрлиқ