сентябр 27, 2023 11:18 Asia/Tashkent
  • Заҳро Иршодий: Халқаро ҳамжамият сионистик режим ядро қуроли вариантидан воз кечишга мажбурлаши керак
    Заҳро Иршодий: Халқаро ҳамжамият сионистик режим ядро қуроли вариантидан воз кечишга мажбурлаши керак

Эрон Ислом Республикасининг БМТдаги элчиси ва вакили ўринбосари халқаро ҳамамият сионистик режимни ядро қурол вариантидан воз кечишга, НПТ шартномасинии ядровий қуролсиз аъзо сифатида қабул қилишга ва ва МАГАТЭнинг кенг қамровли кафолатлаларини қабул қилишга мажбур қилиши керак деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикасининг БМТдаги элчиси ва вакилиниг ўринбосари Заҳро Иршодий  кеча БМТ Бош Ассамблеясида ядрвий қуролларини йўқ қилиш бўйича йиғилишида сўзлаган нутқида,  Исроил режими АҚШ кўмагида яро қуролдан холи Ғарбий Осиё минтақасини барпо этиш йўлидаги барча чора-тадбирларга ҳамиша қарши бўлган ва ҳато Эронни ядровий қурол билан таҳдид қилган деб эълон қилди.

Хоним Иршодий шунингдек Эрон Ислом республикаси Исроил режимининг бу ноқонуний , ва масъулиятсиз ҳаракатини  қаттиқ қоралайди деб маълум қилди.

Эроннинг бу юқори мартабали дипломати хавотирли ядровий қуролланиш пойгаси давом этаётганига тўхталиб 2023 йилга келиб АҚШ ва Британия ўзларининг ядровий қурол дастурлари учун 50,9 миллиард доллар ва 3 миллиард фунт стерлинг миқдорида ҳайратланарли маблағ ажратдилар ва бу эса уларнинг бу соҳадаги имкониятларини чексиз кенгайтиришга замин яратади деб изоҳлади.

Бундай ҳаракатлар ядро қуролига эга давлатлар НПТ ва бошқа мажбуриятлари бўйича қуролсизланиш бўйича ўз мажбуриятларига риоя қилмасликларининг яққол далилидир зеро 2000 йилда 13 амалий қадам ва 2010 йилда ядро қуроли соҳасда 22 та ҳаракат режасини ўз ичига олган таҳдид конференцияларида  бундай мажбуриятлар қабул қилинган деб аниқлик киритди Иршодий.

Заҳро Ирошодий ўз сўзларида Эрон ҳам ядро қуролига эга бўлмаган бошқа мамлакатлар сингари бу вазиятдан хавотирда ва ядровий қурлолга эга бўлган барча давлатларнинг 6-модда мажбуриятларига ва ядровий қуролсизланиш билан боғлиқ мажбуриятларига тўлиқ риоя қилишларини талаб қилади деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ