феврал 24, 2024 11:31 Asia/Tashkent
  • Эроннинг БМТдаги ваколатхонаси Теҳрон томонидан Россияга баллистик ракеталар сотилгани ҳақидаги даъвони рад этди
    Эроннинг БМТдаги ваколатхонаси Теҳрон томонидан Россияга баллистик ракеталар сотилгани ҳақидаги даъвони рад этди

Эрон Ислом республикасининг БМТдаги ваколатхонаси айрим Ғарб ОАВларининг Украинадаги урушда фойдаланиши учун Эрон Россияга баллистик ракеталар сотгани ҳақидаги даъволари ортидан бу даъволарни рад этар экан, Теҳрон ўзини Россия ва Украина урушини қўзғатмасликка мажбур сифатида билишини айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидага сайтининг хабар қилишича, Эроннинг БМТдаги ваколатхонаси кечанги баёнотида баллистик ракеталарни сотишда қонуний чекловлар йўқлигига қарамай, Эрон Ислом республикаси урушни  авж олмаслиги учун Россия ва Украина можароси вақтида қурол-яроқ билимларидан воз кесишга маънавий жиҳатдан масъулиятни сезади ва бу эса Эроннинг халқаро қонунлар ва БМТ Низомига  амал қилиши ва содиқлигига асосланади деб эълон қилди.

Инглиз тилидаги Ройтерз ахборот агентли  ҳам шу ҳафта аввалидаги ҳисоботида, Эрон Ислом республикаси Россияга кўп сонли кучли "ер-ер" баллистик ракеталарни тақдим этган ва бу эса АҚШ санкциялари остида икки лаватўртаисдаги ҳарбий ҳамкорликни чуқурлаштиради деб даъво қилди.

Ўтган ойларда Европа ва АҚШ доимо Эрон Ислом республикаси Россияга ҳарбий қуролли ва учувчисиз учоқлар юборганини иддао қилган ва бу иддаолар Ғарб ОАВларида янада кучайтирилган.

Ёрлиқ