Эрон Украинадаги урушни зудлик билан тўхтатишни талаб қилмоқда
Эрон Ислом кенгаши раиси шундай деди:Эрон Ислом Республикаси Украинадаги уруш зудлик билан тугатилишини истайди, бироқ айни пайтда бу урушга НАТО ва Америка сабабчи бўлган деб ҳисоблайди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом кенгаши спикери Муҳаммад Боқир Қолибоф чоршанба куни Жанубий Африканинг иқтисодий пойтахти Ёханнесбургда бўлиб ўтаётган БРИКСга аъзо давлатларнинг 9-Парламент ассамблеяси (БРИКС – ривожланаётган иқтисодий кучлар бошчилигидаги гуруҳ номи)даги нутқида Украинадаги уруш ва мустақил мамлакатларда беқарорлик яратишга уриниш халқаро сиёсатдаги нохуш вазиятнинг иккита ёрқин мисоли эканини таъкидлаб, айтди:Америка Украинадаги урушни тўхтатишга қарши бўлган ва ўт очишни тўхтатиш ва тинчликнинг барча формулаларига вето қўядиган асосий давлатдир.
Эрон Ислом кенгаши раиси ҳозир дунё адолат ва маънавиятга муҳтож эканини таъкидлаб, шундай деди:Биринчи навбатда, БРИКС банклар ва халқаро молиявий мессенжерлар каби соҳаларда монополияга барҳам беришга қаратилган мустақил халқаро молия инфратузилмасини яратиш бўйича саъй-ҳаракатларини кучайтириши ва мамлакатларнинг унда иштирок этиши учун шароитларни осонлаштириши керак.
Қолибоф глобал банк тизимига уланиш халқаро ҳуқуқ эканлигини таъкидлади:Америка Қўшма Штатлари ва бошқа баъзи кучлар бошқа мамлакатларнинг ушбу инфратузилмага бўлган эҳтиёжини гаровга қўйиб, уни дори-дармон ва озиқ-овқат билан таъминлаш учун ишлатилишига тўсқинлик қилмоқда.
Эрон Исломий Кенгаши раиси дунё иқтисодий таназзул сари интилаётганини билдирди; У бутун дунё бўйлаб озиқ-овқат инқирози ҳақида огоҳлантирди ва халқаро тартибни чуқур қайта кўриб чиқиш кераклигини таъкидлади.
Мамлакатларнинг БРИКСга қўшилиш истаги ортиб бораётгани уларнинг чуқур кўп қирралилик ва ижтимоий соҳаларга эътиборга асосланган янги дунё туғилишини тезлаштиришдан манфаатдорлигининг ўта муҳим белгисидир.
Қолибоф, шунингдек, ахлоқ, маданият, маънавият, диний ва илоҳий таълимотларга эътибор бермасдан туриб тараққиёт, иқтисодий ўсиш ва халқаро муаммоларни ҳал қилиш барқарор бўлмаслигини таъкидлади:Қуръоннинг ёқиб юборилиши каби аччиқ воқеалар биз бутун дунё эътиборини юксак диний ва инсоний таълимотларга қаратишимиз кераклигини кўрсатади.
Исломий Кенгаш раиси Муҳаммед Бокир Қолибоф ва унинг парламент делегацияси кеча (сешанба) Жанубий Африканинг Претория шаҳридаги Ватерклооф аеропортига етиб келди ва мамлакат парламенти расмийлари томонидан расман кутиб олинди.
Тантанали кутиб олиш маросимидан сўнг Эрон парламент делегацияси Преториядан Жанубий Африканинг иқтисодий пойтахти ва БРИКС 9-парламент ассамблеяси ўтказиладиган жой Жоҳаннесбургга жўнаб кетди.