Исломий инқилоб муаззам раҳбари бугун эрталаб минглаб Исфахонликлар билан учрашди
(last modified Wed, 16 Nov 2016 12:15:17 GMT )
ноябр 16, 2016 17:15 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбари бугун эрталаб минглаб Исфахонликлар билан учрашди

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун чоршанба куни эрталаб минглаб Исфахонликлар билан учрашди

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Америка қўшма штатларида бўлиб ўтган президент сайловига ишора қилиб шундай айтдиларки, биз ушбу сайлов натижалари ҳақида ҳеч қандай ҳукм чиқармаймиз, негаки Америка ўша 37 йил олдинги Америка бўлиб, шу кунга қадар иккита партиядан қайси бири давлатни тепасига келса ҳеч биридан яхшилик чиқмаган ва ҳамиша улар Эрон халқига нисбатан ёвузлик қилиб келишган. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун чоршанба куни эрталаб минглаб Исфахонликлар билан учрашганларида шундай таъкидладиларки, дунёда айрим доиралар Америкада бўлиб ўтган сайлов учун аза тутишса ёки бошқалар хурсанд бўлишларига қарамай, биз аза ҳам тутмаймиз ва хурсанд ҳам бўлмаймиз, чунки биз учун ҳеч қандай фарқи йўқ. Илоҳий марҳамат билан ҳар қандай ҳодисаларга қарши туришга тайёрмиз. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Америка жамиятининг ичида сайловдаги рақиблик ҳақида муҳокама этилган воқеалар ва муаммоларга ишора қилиб шундай айтдиларки, Америка қўшма штатлари президенти этиб сайланган шахс сайловолди чиқишларида шундай айтдики, агар сўнги бир неча йилларда урушларга сарфлаган пулларни Американинг ўзига сарфлаганимизда ушбу мамлакатни қайтадан қурсак бўлар эди. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Америка қўшма штатларидаги президент сайловидаги ташвиқот кампаниясида ушбу мамлакатда кенг кўламли муаммолар, фақирлик ва вайронкорликлар ҳақида баҳс этилган мавзуга ишора қилиб шундай таъкидладиларки, Америка давлати охирги йилларда ушбу мамлакат халқининг пулларини шараф келтирмайдиган жангларга сарфлаб, Афғонистон, Ироқ, Сурия, Ливан ва Яманда ўн минглаб ноҳарбий бўлган тинч аҳолини қирғин қилди ва инфратузилмаларни ер билан яксон қилди.