Эрон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Фаластиндаги воқеалар юзасидан маслаҳатлашув ўтказди
(last modified Sun, 08 Oct 2023 04:42:42 GMT )
октябр 08, 2023 09:42 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Фаластиндаги воқеалар юзасидан маслаҳатлашув ўтказди
    Эрон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Фаластиндаги воқеалар юзасидан маслаҳатлашув ўтказди

Эрон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали суҳбатда Фаластиндаги воқеаларни муҳокама қилди.

2023 йил 7 октябрь шанба куни Фаластин қаршилик кучлари “Ал-Ақса тўфони” операциясида ишғол қилинган ҳудудлар, жумладан Тел Авив, Ашдодни ракета ҳужумлари билан нишонга олди.

Қаршилик кучларининг босиб олинган ҳудудларга ракета ҳужумлари билан бир вақтда Ҳамас жангарилари Ғазо бўлаги атрофидаги сионист аҳоли пунктларига кириб бориб, бир қанча сионист аскарларни асирга олди ва ҳудудларни ўз назоратига олди.

Бошқа Фаластин қаршилик гуруҳлари ҳам ХАМАСни тўлиқ қўллаб-қувватлаганликларини эълон қилиб, Ҳамас жангчилари билан бирга жанг қилишларини эълон қилишди.

Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён ва Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан Фаластиндаги воқеаларни муҳокама қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, икки томон телефон орқали суҳбатда Фаластиндаги сўнгги ўзгаришларни баҳолар экан, Фаластин халқи ҳуқуқларини ҳурмат қилиш муҳимлигини таъкидлади.

Амир Абдуллоҳиён бу телефон суҳбатида қаршиликнинг ҳаракатини стихияли ва сионистик режимнинг Фаластинга қарши узлуксиз жиноятлари натижаси деб атади.

Эрон Ташқи ишлар вазири ҳам Муқаддас Қудсни қўллаб-қувватлаш ҳамда мазлум ва қаршилик кўрсатаётган Фаластин халқини қўллаб-қувватлашда исломий давлатларнинг бирдамлиги ва ҳамжиҳатлиги зарурлигини таъкидлади.