октябр 14, 2023 21:17 Asia/Tashkent
  • Эрон сионистик режимнинг фаластинликларни мажбурий кўчиш режасини қоралади
    Эрон сионистик режимнинг фаластинликларни мажбурий кўчиш режасини қоралади

Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби сионистик режимнинг фаластинликларни мажбурий кўчиш режасини қоралади.

Ал-Ақса тўфони амалиёти саккизинчи кунига кирган ва қаршилик жангчилари сионистик режимга қарши жангда мисли кўрилмаган ғалабаларни қўлга киритар экан, Исроил режимининг бомбардимончилари Ғазодаги аҳоли турар жойлари, тиббиёт марказлари, масжидлар ва фаластинлик қочқинлар тўпланадиган жойларни Тел-Авив расмийлари буйруғига кўра шиддат билан бомбардимон қилмоқда.

Ҳозиргача босиб олинган ҳудудларда қаршилик кўрсатиш амалиётларини тўхтатишга қаратилган саъй-ҳаракатлари муваффақиятсизликка учраган сохта сионистик режим ва ҳамон Фаластин қаршиликлари томонидан берилган мисли кўрилмаган мағлубиятдан шокда бўлган бу режим раҳбарлари  ҳануз фаластинлик тинч аҳолини нишонга олишда давом этмоқдалар ва Ғазони куйдирилган тупроққа айлантириб, фаластинликларнинг мажбурий кўчишига интилишда давом этмоқдалар.

Бугун (шанба) Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каноний сионистик режим ва унинг айрим тарафдорларининг Ғазодан мазлум Фаластин халқи мажбурий кўчиришга замин яратиш мақсадида амалга оширилаётган турли ҳарбий ва тарғибот тадбирларини кескин қоралади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби қўшимча қилди:Бундай уриниш қамални кучайтириш, сув ва электр энергиясини узиб, Ғазога озиқ-овқат ва дори-дармон етказилишига тўсқинлик қилиш билан бирга, уруш жинояти ва халқаро қонун ва қоидаларни қўпол равишда бузишнинг яққол намунасидир.

Каньоний халқаро ташкилотлар, жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилотини ционист апартеид режимининг ақлдан озган жиноятларини тўхтатиш учун тезкор ва самарали чоралар кўришга чақирди.

Ёрлиқ