Амир Абдуллаҳиён: Кавказда тинчлик ва ҳамкорлик вақти келди
(last modified Mon, 23 Oct 2023 16:57:32 GMT )
октябр 23, 2023 21:57 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллаҳиён: Кавказда тинчлик ва ҳамкорлик вақти келди
    Амир Абдуллаҳиён: Кавказда тинчлик ва ҳамкорлик вақти келди

Эрон ташқи ишлар вазири Теҳрондаги 3+3 форматидаги ташқи ишлар вазирлари йиғилишида шундай деди: Жанубий Кавказда уруш тугади ва Кавказда тинчлик, ҳамкорлик ва тараққиёт вақти келди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён бугун (душанба) Теҳронда Россия, Озарбайжон, Арманистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари иштирокида бошланган 3+3 ташқи ишлар вазирлари биринчи учрашувининг очилиш маросимида нутқида ушбу учрашувда иштирок этаётган ташқи ишлар вазирларини қутлар экан, у шундай деди:Аввало, бугун бомбардимонлар ва инсон ҳуқуқларининг қўпол поймол этилиши остида сионистик режимнинг геноцид деб аталувчи даҳшатли ҳодисага дуч келаётган барча Фаластинлик шаҳидлар, аёллар ва болаларнинг руҳига ҳурмат бажо келтирамиз.

Амир Абдуллоҳиён деди:Ушбу учрашувнинг сарлавҳаси - Жанубий Кавказда тинчлик, ҳамкорлик ва тараққиёт навбати, минтақавий муаммоларни ҳал қилишда минтақа имкониятларидан фойдаланиш ва иқтисодиётни ривожлантириш ва минтақа аҳолиси фаровонлигини ошириш мақсадда тинчлик ва ҳамкорликни ўрнатиш учун жамоавий саъй-ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида ўтказилади.

Амир Абдуллоҳиён деди:Фаластинлик аёллар, болалар ва тинч аҳолини ўлдиришнинг даҳшатли манзараларини кўриш ҳар бир инсонга таъсир қилади; Ҳозирги инқирозли ва ҳал қилувчи паллада халқаро ҳамжамият сохта Исроил режимига тинч аҳолига, айниқса аёллар ва болаларга қарши уруш жиноятларини зудлик билан тўхтатиш, блокадани олиб ташлаш ва Ғазога гуманитар ёрдам жўнатиш ва Ғазо аҳолисининг мажбурий кўчишига жиддий қарши чиқиш учун бирдам ва кучли хабар юбориши зарур.

Эрон ташқи ишлар вазири ҳам шундай деди:Биз ушбу учрашувларнинг давом этишида дўст Грузия мамлакатининг конструктив ва самарали иштирокига гувоҳ бўлишга умид қиламиз.

Россия, Туркия, Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирларининг Сергей Лавров, Ҳоқон Фидан, Жиҳун Байрамов ва Арарат Мирзоян иштирокида “3+3” форматидаги ташқи ишлар вазирларининг биринчи учрашуви Ҳусайн Амирабдуллоҳиён мезбонлигида минтақадаги муаммоларни минтақавий механизмлар орқали ҳал қилиш мақсадида бугун (душанба) Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида “Жанубий Кавказда тинчлик, ҳамкорлик ва тараққиёт навбати; 3+3 минтақавий механизмининг иккинчи йиғилиши бошланди.