октябр 24, 2023 09:59 Asia/Tashkent
  • Дунё шиаларининг 11-имоми таваллуд айёми билан табриклаймиз
    Дунё шиаларининг 11-имоми таваллуд айёми билан табриклаймиз

Бугун (сешанба) 1445 йил рабиул-соний ойининг саккизинчиси, 2023 йил 24 октябрга тенг, ваъда қилинган нажоткорнинг (а.с.) жарчиси Имом Ҳасан Аскарий (а.с.) таваллуд кунидир.

11-шиа имоми таваллуд кунида Эрон халқи ўз шаҳарларини зийнатлаб, ширинликлар ва шарбат тарқатиш орқали бу улуғ кунни нишонлайди. Имом Ҳасан Аскарий (а.с.) ҳижрий 232 йилнинг рабиул-соний ойининг 8-кунида Мадина шаҳрида таваллуд топганлар.

Бу имом шиа фикрларини тушунтириб, диний шубҳаларни инкор этиб, Ислом динини сақлаш ва кенгайтириш йўлида кўп меҳнат қилдилар ва Ҳазрати Маҳдий (а.с.) имомида мусулмонларнинг ҳаракатларини тушунтириб, уларни охирги маъсум имом ғайб даврига тайёрладилар.

Шиаларнинг 11-раҳбари Қуръони Каримнинг бетакрор муфссири бўлиб, имомати чоғида маърифатпарварларга ушбу илоҳий китобни тўғри талқин қилиш йўлини тушунтириб берган ва ваъда қилинган нажоткорнинг келиши ҳақидаги хушхабар билан мусулмонларга исломнинг юксак ғояларига эришиш учун.умид бахш этган.

Имом Ҳасан Аскарий (а.с.) болалигида отаси Имом Ҳодий (а.с.)нинг илм манбасидан баҳраманд бўлиб, 22 ёшида муҳтарам отасининг шаҳид бўлиши билан 6 йил давомида то ўз шаҳодатига қадар имомликнинг оғир вазифасини ўз зиммасига олди. 

Шиаларнинг 11-раҳбарининг умри Аббосий халифалари Мўтаз, Муҳтадий ва Мўтамид ҳукмронлиги даврига тўғри келди, шунинг учун ул зот бўғилиш ва чекловларга қарамай, тўғри режалаштириш ва таълим билан мусулмонларнинг огоҳлиги ва бирлигига ҳисса қўшдилар. 

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайти дунё мусулмонлари ва бошқа озодлик ихлосмандларини ваъда қилинган нажоткор (а.с)нинг жарчиси Имом Ҳасан Аскарий (а.с.) таваллуд айёми кириб келиши билан табриклайди.

Ёрлиқ