сентябр 23, 2023 21:46 Asia/Tashkent
  • Имом Ҳасан Аскарий (а.с.) шаҳодати йиллиги куни муносабати билан ҳамдардлик
    Имом Ҳасан Аскарий (а.с.) шаҳодати йиллиги куни муносабати билан ҳамдардлик

Якшанба куни, ҳижрий 1445-йилнинг рабиул-аввал ойининг 8-куни, милодий 2023-йил 24-сентабр,  Имом Ҳасан Аскарий (а.с.) шаҳид бўлган кунидир.

Ҳижрий 260-йилнинг рабиул-аввал ойининг 8-куни Ироқ шимолидаги Самарра шаҳрида ислом пайғамбари (а.с.) авлодларидан бўлган Имом Ҳасан Аскарий (а.с.) шаҳид бўлди.

Имом Ҳасан Аскарий (а.с.)нинг қадрдон оталари Имом Ҳодий (а.с.) пайғамбар авлодларидан, онаси эса олижаноб, илмли, фазилатли ва хайрихоҳ аёл эдилар.

Имом Ҳасан Аскарий (а.с.) отаси шаҳид бўлгач, мусулмонларга имомлик ва диний раҳбарликни ўз зиммасига олди.

Бу олийжаноб имом ўзининг илм-фан мактабида фазилатли мутафаккирларни тарбиялаган, уларнинг ҳар бири ислом илмларининг турли соҳаларида ёзма асарлар қолдириб, ислом илмини юксалтириш йўлида самарали қадамлар ташлаган.

Имом Ҳасан Аскарий (а.с.)нинг 29 йиллик ҳаёти уч даврга бўлинган:

Биринчи давр Мадинадаги умрининг 13 йили, иккинчи давр Самаррада имомлигидан олдинги 10 йил ва учинчи давр имомлигининг деярли 6 йилидир.

Бутун исломий Эрондан келган одамлар Имом Ҳасан Аскарий (а.с.) шаҳодатининг йил кечаси ва кунида Машҳад шаҳридаги масжидлар, Такаялар, Эроннинг шимоли-шарқида  Имом Ризо (а.с.)нинг муқаддас зиёратгоҳи, Теҳрон жанубидаги муқаддас Қум шаҳридаги Ҳазрати Маьсуме зиёратгоҳига ташриф буюриб, мотам тутадилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ҳазрати Имом Ҳасан Аскарий (а.с.) шаҳидликларининг йиллиги куни кириб келгани муносабати билан дунё мусулмонлари ва бошқа озодлик курашчиларига ҳамдардлик билдиради.

Ёрлиқ