октябр 25, 2020 11:27 Asia/Tashkent
  • Имом Ҳасан Аскарий /а/ шаҳид бўлган сана
    Имом Ҳасан Аскарий /а/ шаҳид бўлган сана

Бугун /якшанба/ 2020 йил 25 октябрь, ҳижрий- қамарий 1442 йил рабиул-аввал ойининг 8-чиси, иммомат ва вилоят осмонининг ўн биринчи ёрқин юлдузи Ҳазрат Имом Аскарий /а/нинг шаҳиб бўлгнар кунидир.

Ҳижрий-қамарий 260 йил Рабиул- аввал ойининг саккизинчи куни, ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ нинг пок авлодларидан бўлган Ҳазрат Имом Аскарий /а/ Ироқ шимолидаги Сомиро шаҳрида шаҳид бўлдилар.

Имом Аскарий /а/нинг азиз падари бузургворлари  Ҳазрат Имом Ҳодий /а/ ислом азиз пайғамбарининг пок авлодларидан бўлиб ул зотнинг оналари олижаноб, билимдон, фазилатли ва хайрихох аёл эдилар.

Имом Ҳасан Аскарий /а/ падари бузурговарларини шаҳид бўлганидан кейин,  мусулмонларнинг диний раҳбарлигини ўз зиммасига олдилар.

Бу улуғ имом ўзининг илм ва билим мактабида фазилатли мутафаккирларни тарбиялаган, уларнинг ҳар бири  ислом илмларининг турли соҳаларида ёзма асарлар қолдириб, исломий билимларни тарғиб қилиш учун самарали одимлар ташлашган.

Имом Ҳасан Аскарий /а/ нинг 29 йиллик умри уч даврага бўлинади. Биринчи давра Имомнинг 13 йил Мадина шаҳрида яшаганлари, иккинчи давр имоматдан олдин 10 йил Сомирода истиқомат этишгани ва уччинчи давра ул зотнинг 6 йил давомидги имомат қилишарига тўғри келади.

Эрон телерадиокомпанияси ҳам шиа мазҳабидаги мусулмонларнинг 11 чи имомлари Ҳазрат Имом Аскарий /а/нинг шаҳид бўлишининг йиллиги муносабати билан дунёдаги барча мусулмонлар ва эрксеварларга ҳамдардлик билдиради.

 

Ёрлиқ