октябр 24, 2023 10:44 Asia/Tashkent
  • Раисий Кавказ ҳамкорлик гуруҳи имкониятларидан мавжуд муаммоларни ҳал қилишда фойдаланишга алоҳида эътибор қаратди
    Раисий Кавказ ҳамкорлик гуруҳи имкониятларидан мавжуд муаммоларни ҳал қилишда фойдаланишга алоҳида эътибор қаратди

Эрон президенти Саййид Иброҳим Раисий Кавказ минтақасида ҳал қилиб бўлмайдиган муаммо йўқлигини таъкидлаб, Теҳрон йиғилишида мавжуд муаммо ва масалаларни ҳал қилиш учун "Кавказ ҳамкорлик гуруҳи" салоҳиятидан фойдаланишга урғу берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Саййид Иброҳим Раисий душанба куни кечқурун Кавказ ҳамкорлик гуруҳи йиғилишида иштирок этиш учун Теҳронга ташриф буюрган Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан билан учрашув чоғида минтақа давлатлари ўртасида яратилган яқинлашув ва консенсусни мавжуд муаммо ва масалаларни ҳал этишда самарали деб ҳисоблади ва шундай деди:Кавказ минтақаси давлатлари ўртасидаги мулоқот муаммоларни ҳал қилиш учун асос бўлишига қанчалик ишонган бўлсак, бегоналарнинг минтақадаги муаммоларни мураккаблаштириш ва муаммоларини кучайтиришга аралашишини сифатида биламиз.

Раисий ўз нутқининг яна бир қисмида беш қитъада дунё мамлакатлари халқларининг Фаластиннинг мазлум халқини қўллаб-қувватлаш учун мисли кўрилмаган ва беназир ғайратига тўхталиб, Ғазо болалари ва аёлларига қарши жиноятлар тарқалишининг олдини олишда Туркиянинг ролини муҳим аҳамиятга эга деб ҳисоблади ва бомбардимонларни тўхтатиш ва ўт очишни тўхтатиш учун сионистларга босим ўтказишда исломий мамлакатларнинг яқинлашиши зарурлигини таъкидлади.

Бу йиғилишда Туркия ташқи ишлар вазири минтақавий муаммоларни минтақалараро мулоқотлар орқали ва чет эл аралашувисиз ҳал қилиш учун Туркиянинг Эрон Ислом Республикаси билан ҳамжиҳатлигини таъкидлар экан, “Кавказ ҳамкорлик гуруҳи” йиғилишининг ўтказилишини Кавказ давлатлари ўртасидаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва минтақа аҳолисига фойда келтириши учун асос деб атади.

Ҳоқон Фидан Эрон Ислом Республикасининг минтақада тинчлик ва барқарорликни ўрнатишдаги ролини самарали, қатъий ва ташаббускорлик, деб ҳисоблади.

Эрон ташқи ишлар вазири мезбонлик қилган иккинчи “3+3” учрашуви Теҳронда бўлиб ўтди ва иштирокчилар Жанубий Кавказ минтақаси муаммолари ва минтақавий ҳамкорликни (сиёсий, иқтисодий, хавфсизлик, транзит, энергетика ва бошқалар) кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни муҳокама қилдилар.

Шунингдек, Раисий Озарбайжон республикаси ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари билан учрашиб, кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилди ва Жанубий Кавказ бўйича ушбу формат учрашувлар минтақада ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликка асос бўлишига умид билдирди.

Ёрлиқ