октябр 26, 2023 11:55 Asia/Tashkent
  • Эрон биринчи вице-президенти ва Россия бош вазири иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга урғу берди
    Эрон биринчи вице-президенти ва Россия бош вазири иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга урғу берди

Эрон Ислом Республикаси президентининг биринчи ўринбосари ва Россия бош вазири икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва савдо алоқаларининг барча соҳаларда мустаҳкамланиши ва ривожланишига урғу берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Мохбар чоршанба куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Россия Бош вазири Михаил Мишустин билан учрашуви чоғида Теҳрон-Москва муносабатларининг ўсиш тенденциясидан мамнунлигини билдирди:Икки давлат ўртасидаги стратегик муносабатлар даражаси яхши ўсмоқда, савдо ва сармоявий соҳаларда муҳим қадамлар қўйилди.

Эрон биринчи вице-президенти Ғазо секторидаги ҳозирги воқеаларга тўхталиб, қўшимча қилди:Ғазо секторида рўй бераётган фожиалар инсониятнинг қалби ва руҳиятига зиён етказган бўлиб, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Бош вазирлари йиғилишида босқинчи Исроил режими жиноятларига чек қўйиш, мазлум Ғазо ҳалқига ёрдам кўрсатиш муҳокама қилиниши умид қилинмоқда. 

Россия Бош вазири Эроннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига тўлақонли аъзолигига тўхталиб, шундай деди:Россия Эроннинг БРИКСга қўшилиш таклифини олқишлайди ва Эроннинг мавжудлиги ва аъзолиги ушбу ташкилотларнинг халқаро майдондаги ишончини оширишда самарали бўлишига ишонч билдиради.

Михаил Мишустин Эрон ва Россия ўртасидаги муносабатларни яқин, узоқ йиллик ва ўзаро манфаатларга мос деб баҳолади ва шундай деди:Теҳрон ва Москва ўртасидаги муносабатлар дўстлик ва яхши қўшничилик асосида ривожланиб бормоқда.

Россия Бош вазири ўтган йили икки давлат ўртасидаги савдо айирбошлаш рекорди янгиланганига ишора қилиб, ўз мамлакатининг Эрон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини ҳам таъкидлади.

Шунингдек, Эрон биринчи вице-президентининг Қирғизистон бош вазири билан учрашувида икки томон иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, темир йўл коридорини ишга тушириш, нефтни қайта ишлаш заводи қуришда ёрдам бериш, битум сотиб олиш ва сотиш, ва ғалла, бизнес марказларини ташкил этиш, шунингдек, электр станциясини қуриш бўйича келишиб олди.

Эрон Ислом Республикаси биринчи вице-президенти Муҳаммад Моҳбар 26 октябр, пайшанба куни бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар бош вазирларининг 22-йиғилишида иштирок этиш учун Қирғизистон, Бишкек шаҳрига ташриф буюрди.

Ёрлиқ