ноябр 05, 2023 20:40 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳнамоси ҲАМАС сиёсий идораси раисини қабул қилдилар
    Ислом Инқилоби олий раҳнамоси ҲАМАС сиёсий идораси раисини қабул қилдилар

Бугун Теҳронда Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий ҲАМАС ҳаракати сиёсий идораси раҳбари ва унга ҳамроҳлик қилган делегация билан учрашдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси  идорасининг матбуот хизматига кўра, бугун  ҲАМАС ҳаракати сиёсий идораси  етакчиси Исмоил Ҳания бу учрашувда  Ғазо бўлгасидаги сўнгги ўзгаришлар ва сионистик режимнинг бу сектордаги жиноятари ҳамда Ғарбий Соҳилдаги воқеалар ҳақида ҳисобот берди.

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳам  Ғазо секторининг сабрли халқига чидамлилиги  учун миннатдорчилик билдириб, сиоинстик режимнинг АҚШ ва баъзи Ғарб давлатарининг бевосита кўмагида амалга оширилган жиноятларидан қаттиқ таассуф изҳор этар экан, Эрон Ислом республикасининг сионистлар ишғолига қарши Фаластин қаршилик кучларини қўллаб- қувватлаш борасидаги доимий сиёсатини таъкидладилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари шунингдек ислом давлатлари ва халқаро ташкилотларнинг жиддий чора кўриши ва исломий ҳукуматларнинг Ғазо аҳолисини ҳар томонлама ва амалий қўллаб- қувватлаши зарулигини эълон қилдилар.

Ёрлиқ