ноябр 06, 2023 10:46 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: Эрон сув ҳаққини таъминлашни Афғонистон муваққат ҳукумати эътиборга олиши керак
    Эрон ТИВ раҳбари: Эрон сув ҳаққини таъминлашни Афғонистон муваққат ҳукумати эътиборга олиши керак

Эрон ТИВ раҳбари Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари билан учрашувида Эрн Ислом Республикаси сув ҳаққини таъминлашга Афғонистондаги муваққат ҳукумати томонидан эътибор қаратиши лозимлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз Толибон муваққат ҳукумати вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари мулла Абдулғани Бародар 30 кишилик делегация бошчилигида Теҳронга келди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Ҳусейн Абдуллоҳиён  бу учрашувда сув ва Эрон сув ҳаққини таъминлаш масаласини жуда муҳимлигига тўхталиб сув муаммосининг нозиклиги ва унинг атроф -муҳитга, одамларнинг ҳаёт ва турмушига бевосита таъсири Эрон сув ҳаққини таъмрилашга Афғонистон муввақат ҳукумати томонидан алоҳида эътибор берилишини талаб қилади деб эълон қилди.

Амир Абдуллоҳиён узоқ йиллар давомида Афғонисон халқига катта азоб-уқубатлар келтирган АҚШ босқинчиларининг Афғонистон ҳудудидан чиққиб кетганидан  мамнунлигини билдириб, Афғонистоннинг мустақиллиги ва тараққиёти халқнинг фаровонлиги ҳам бу мамлакат барқарорлиги ва хавфсизлиги Ислом Республикаси учун ҳам катта аҳамиятга эга деб маълум қилди.

Эрон ТИВ раҳбари шунингдек сионистик режимнинг Ғазо бўлгаси ва Ғарбий Соҳилда АҚШнинг тўлиқ дастаклари ва ҳимояти остида  мазлум фаластинликларга қарши содир этаётган уруш жиноятларига ҳам ишора қилиб, Афғонистонниннг Фаластин билан боғлиқ позициялари ва Ғазо бўлгасидаги  мавжуд ўзгаришлар қизиқиш укйғотмоқда ва Фаластин халқи исломий мамлакатлардан сионистик режимнинг уруш жиноятлари ва геноцидига қарши уларни самарали қўллаб-қувватлашни кутмоқда деб аниқлик киритди.

Эрон Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Алиакбар Аҳмадиён ҳам Афғонистондаги Толибон ҳукумати муваққат вазирлар маҳкамаси ўринбосари мулла Абдулғани Бародар билан учрашиб,  икки халқнинг цивилизациявий ва тарихий келиб чиқиши ва Эроннинг афғонистонликларни  хорижий давлатлар  истилоси даврида қўллаб-қувватлаганига тўхталиб, турли соҳаларда жумладан савдо ва саноат ишлари, транспорт, қишлоқ хўжалиги, Эрон ҳуқуқларини таъминлаш ва икки давлат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда сув соҳасида ҳамкорликни ошириш каби тармоқлардаги алоқаларни алоҳида таъкидлади.

Ёрлиқ