ноябр 16, 2023 17:25 Asia/Tashkent
  • Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий: қизғин сайловлар ўтказиш учун замин яратиш барчанинг бурчидир
    Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий: қизғин сайловлар ўтказиш учун замин яратиш барчанинг бурчидир

Эрон Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий қизиқарли сайловлар ўтказиш учун замин ҳозирлашга урғу бердилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси девони ахборот базасининг хабар қишлшича  бугун Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  Эрон Конституциясини қўриқлаш -муҳофаза қилиш кенгашининг ҳуқуқшунос ва фақиҳлари билан учрашганида  кенгашнинг машаққатли меҳнати ва саъй-ҳаракатларини қадрлаб,  конституцияни муҳофаза қилиш кенгашининг  қонуний вазифларини тушунтирдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси шунингдек бу йилги қизғин сайловларни ўтказиш учун замин ҳозирлаш барчанинг бурчидир деб буюрдилар.

Эслатиб ўтамиз,  2024-йил 1 март куни Эрон парламентининг 12-сайловлари ва раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгашининг 6-сайлови бўлиб ўтади.

Ёрлиқ