ноябр 19, 2023 14:06 Asia/Tashkent
  • Машҳадликларнинг Ғазо болаларини қўллаб-қувватлаш учун митинги

Машҳад аҳли Ғазо секторида истиқомат қилаётган мазлум фаластинлик болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Имом Ризо (а.с.)нинг муқаддас зиёратгоҳига олиб борувчи кўчалардан бирига йиғилди.

Эрон телерадиокомпанияснинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, шанба оқшомидаги бу тунги митингда Машҳад аёллари ва болалари кучли иштирок этди ва фаластинлик шаҳид болаларнинг рамзий жасадларини ушлаб, Ғазонинг мазлум халқига бирдамлик ва ҳамдардлик билдирди.

Турли Исломий Эрон шаҳарлари, жумладан Теҳрон, шанба оқшомида кўчаларда кўп иштирок этиши билан Ғазонинг мазлум халқи, айниқса Фаластинлик болалар ва аёллар билан бирдамлик билдирди.

Ёрлиқ