ноябр 22, 2023 10:42 Asia/Tashkent
  • Иброҳим Раисий: Ғазо бўлгаси Ғарб давлатларининг маънавий таназзулининг символидир
    Иброҳим Раисий: Ғазо бўлгаси Ғарб давлатларининг маънавий таназзулининг символидир

Эрон президенти БРИКСга аъзо мамлакатлар етакчиларининг вебинар йиғилишида сўзлаган нутқида, Ғазодаги ўзгаришларга тўхталиб Ғазо сектори Ғарбнинг маънавий таназзулининг рамзидир деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,кеча Эрон Ислом респуликаси президенти Сайид Иброҳим Раисий  фавқулодда тарздаги БРИКСга аъзо мамлакатлар раҳбарларининг вебинар йиғилишида нутқ сўзлаб Ғазо бўлгасини Ғарб давлатларнинг маънавий таназзулининг рамзи  эканлигига тўхталиб АҚШ барча халқаро ташкилотларни шахссиз ва индентификаторсиз қилди деб эълон қилди.

У ўз сўзларида Эрон Ислом республикаси БРИКСга аъзо давлатлар ва ҳукуматларни хавфсизликни сақлаш, адолат ўрнатиш ва дунёда ирқий камситишларга қарши курашиш ҳамда барча сиёсий ва иқтисодий кучлари сионистик режим ва унинг тарафдорларига босим ўтказиш учун ишлатишини сўрайди деб изоҳлади.

Эрон Ислом  республикаси президенти  шунингдек БМТ Хавфсизлик кенгашининг  оташкесим мақсадида зарурий резолюция чиқарилишида тўсқинлик қилиши ҳамда хавфсизик ва тинлик яратиш учун ўз миссиясини ижро этишдаги пассивлиги ва кучсизлигига эътибор бериб,  БРИКСга аъзо давлталар БМТ Бош Ассамблеячсида Ғазо бўлгаси халқига қарши жиноятларни тўхтатиш мақсадида тинчлик йўлида иттифоқ  доирасида ва механимзмда сиоинстик режимга қарши мажбурий резолюция қабул қилишлари зарур деб баён этди.

Раисий шунингдек Исроил режимининг шифохоналар ва тиббиёт марказлари ва диний масканларга тинимсиз ҳужумлари, аёллар ва болалар, шифокорлар ва ҳамширалар ва журналистларни террор этишини терорчиликнинг яққол нишонаси в абелгиси экагнлиги ва бу сохта режим ва армияси террорчи ташкилот сифатида эълон қилиниши кераклигини таъкидлади.

Эрон Ислом республиккаси айрим давлатларнинг халқаро жиноий судга Ғазо бўлгасида сионистик режимнинг жиноятларига нисбатан чоралар кўриш ҳаракатни қўллаб-қувватлаб Исроил режимидан ташқари АҚШ ҳам инсониятга қарши жиноятлари ва гўдаклар ўлими учун халқаро судда судланиши керак деган фикрдадир деб эслатди.

Эрон президенти сўзларининг бошқа қисмида, Эрон ҳукумати Ғарбий Осиё ва дунёда мустаҳкам тинчлик ва барқаролик олиб келадиган якуний ечим " ҳар бир фалатинлик учун бир овоз" демократик тамойилига асосланган реферндум ўтказиш орқали ягона Фаластин давлатини ташкил этишдир деган ақидага эга деб аниқлие киритди.

Ёрлиқ