Бугун Исломий Эронда Басиж ташкил этилганининг йиллиги кунидир
Бугун (якшанба), 2023 йил 26 ноябр, Эрон Ислом Республикасининг буюк асосчиси Имом Ҳумайний (р.а.) фармони билан Басижи Мустазьафон ташкил топганига йиллиги кунидир.
Ислом инқилоби ғалаба қозониб, Эрон манфаатларидан глобал такаббурлик кесилгач, душманларнинг Эронга қарши фитна ва душманликлари кундан-кунга кенгайиб борди.
Ана шундай вазиятда Имом Ҳумайний (р.а.) 1979 йил 26 ноябрда (1358 йил 5 озар ойи) “Басижи Мустазьафон” ташкилотини тузиш тўғрисида фармон чиқарди. Эронлик ёшлар Имом Ҳумайний (р.а.) “Басижи Мустазьафон” ташкилотини тузиш тўғрисидаги амрини қўлга киритишлари биланоқ, ўз-ўзидан кўнгилли тарзда Ироқнинг Эронга қарши уруши жабҳаларига шошишди ва Саккиз йиллик муқаддас мудофаа давомида улар ўз жонларини фидо қилиб, эндигина пайдо бўлган Ислом инқилобини сақлаб қолдилар.
Ислом инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий Басижни Эрон миллатининг буюклиги ва мамлакатнинг самарали ички кучининг бир кўриниши деб ҳисоблаб, таъкидладилар:Басиж инқилоб ва исломий жумҳурият тузуми дўстлари учун умид ва ишонч манбаи бўлиб, исломий тузумнинг баджаҳл ва душманлари ва нафратланувчилари учун қўрқув ва ваҳшат манбаидир.
Сўнгги 40 йил давомида басижийлар Эрон Ислом Республикасини нафақат турли мудофаа ва ҳарбий соҳаларда қўллаб-қувватладилар, балки улар илм-фан ва технология соҳасида ҳамиша сезиларли ютуқларга эришдилар.
Инқилобий ҳаракат ва Ислом Республикаси тузумининг оғирлик маркази сифатида Эрондаги басижий тафаккурининг муваффақияти минтақадаги бошқа халқлар учун намуна бўлди.
Сурия ва Ироқда халқ кучларини шакллантириш ва бу икки давлат армиясининг терроризмга қарши курашда ҳал қилувчи муваффақиятга эришишида иштирок этиш Басижий тафаккуридан олинган.
Бугун бутун Исломий Эрон бўйлаб жамиятнинг турли қатламларидан бўлган турли Басиж батальонлари маросимлар ўтказиш орқали Исломий Эронни тўлиқ ҳимоя қилишга ва Ислом Республикаси тараққиётини давом эттиришга ва Ислом инқилоби ғоялари билан ўз аҳдларини янгилашга тайёр эканликларини яна бир бор эълон қиладилар.